08 August 2011
12:50 -
Русларнинг “Коммерсантъ” газетаси “Ҳаракат” агентлиги билан ҳамфикр
5 августда Украинаниннг собиқ Бош вазири, зарғалдоқчиларнинг собиқ лидерларидан бири Юлия Тимошенкони ҳибсга олинганини хабар қилар эканмиз, унинг ўз принципларига ҳиёнат қилгани ва Россия президенти Владимир Путиннинг қучоғига ташланишгача борганини ёзган эдик. Маълумки, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Тимошенконинг қамалишидан ғазабга келиб, дарҳол махсус баёнот ҳам тарқатган эди.
Бугун русларнинг мустақиллиги билан танилган машҳур “Коммерсантъ” газетаси Украина ҳҳукуматидаги ўз манбаига таяниб ёзишича, русларнинг реакцияси Тимошенкони Россия одами эканлигини фош қилувчи воқеа бўлди.
“Биз биламиз, Россия анчадан бери Тимошенкони қўллаб-қувватлаб келмоқда. Руслар унинг 2010 йилдаги президент сайловида ғалаба қозонишини исташган. Ҳозир суд Россия билан табиий газ бўйича тузилган шартнома Украинанинг манфаатларига қарши бўлганини исботласа, бу шартнома қайтадан кўриб чиқилиши керак. Бундан руслар ютқазадилар ва бундай бўлишига йўл қўймасликка интилмоқдалар”, дебди Украина ҳукуматининг одами “Коммерсантъ” газетасининг мухбири билан суҳбатда.
“Коммерсантъ” жиддий газета, у тўғри келган нарсани ёзаверадиган нашр эмас. Ёзмоқдами, демак, ўз манбаининг фикрлари тўғри эканлигига ишонади. “Ҳаракат” ҳам шундай ахборот воситаси.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения