02 February 2007
04:00 -
23:00 - Прокурор аҳдида қаътий турибди - “Coscom”... ниҳоят тугатилди! 22:30 - Ўсмир журналист фирибгарлиги учун судланди - Хитой мамлакатимиз алоқа тизимига тобора кўпроқ кирмоқда
23:00 - Прокурор аҳдида қаътий турибди

Германия федерал прокурори Кей Нем Human Rights Watch ташкилотининг Зокир Алматовни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аппелеция шикоятини ҳам рад этди. Дастлаб бу ҳақдаги қарорга ўтган йилннг 31 мартида келган прокурорни жамоатчилик босими, пикету намойишлар аҳдидан қайтара олмади. Инсониятга қарши жиноятлари учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги даъволари қондирилмаган ҳуқуқ ҳимоячилари оммавий ахборот воситалари орқали Кей Немни адолатсизликда айбламоқдалар. Хусусан, HRWнинг Европа ва Марказиё Осиё бўйича директори Холли Картнер прокурорликнинг қарори амалдорларни бу каби жиноятларга рағбатлантиришидан хавотир билдирган.

“Coscom”... ниҳоят тугатилди!

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш бўйича агентлиги GSM андозаси бўйича абонентларга хизмат кўрсатувчи “Coscom” уяли алоқа компаниясининг лицензиясини бекор қилди. Акция улушлари америкаликлар қўлида бўлган компанияга Россиянинг “Мегафон” уяли алоқа компанияси харидор бўлаётгани айтилмоқда.

Гўё, компаниянинг лицензияси тортиб олинишига унинг тизимида содир бўлган алоқа узилиш сабаб бўлган. 30 январь куни компания абонентларининг 75 фоизи алоқадан узилиб қолганди. 380 минг кишига хизмат кўрсатадиган бу компания АЎШ сармоядорлари шериклигида тузилгани учунгина ёпилмоқда, дейди мухбиримиз.

22:30 - Ўсмир журналист фирибгарлиги учун судланди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи 1987 йилда туғилган ёш журналист Ойбек Очилдиев вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жавобгарликка тортилди. Маълум бўлишича, бир муддат радиобошловчи сифатида фаолият олиб борган Ойбек ўз компьютерида Гулнора Каримова ҳомийлигида чоп этиладиган «Жаннатмакон» журнали гувоҳнамасини ясаб олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорлари томонидан айтилаётган маълумотларга қараганда журнали Бош муҳаррири билан тасодифан танишган Ойбек қўлбола гувоҳнома билан бир қанча ўқувчиларни олий ўқув юртларига киритиш ҳамда маҳаллий бозорларда таъмагирлик билан шуғулланган, дейди мухбиримиз.

Хитой мамлакатимиз алоқа тизимига тобора кўпроқ кирмоқда

Мухбиримиз олган маълумотга кўра, Хитойнинг “Finex» компанияси Ўзбекистон почтасидаги давлат активларининг 25,4 фоизини сотиб олиши айтилади. Маълум бўлишича, компания бу борада ўтказилган тендер танловида ғолиб чиққан. Ўтган йили декабрда эълон қилинган тендерда 2093 акция савдога қўйилиб, унинг бошланғич баҳоси 2,448 миллион долларни ташкил қилганди. Танловда Россиянинг “ИНЛЕКС” ва "Орбита" компаниялари ҳам иштирок этган. Бироқ активлар Finex Ltd га насиб этди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону