01 February 2007
04:00 -
18:00 - Режимбоши Каримов Саддамнинг ёшига етганда - “Ўзбекистон Қаҳрамони” бир йилга кесилди
18:00 - Режимбоши Каримов Саддамнинг ёшига етганда

Бир кун аввал бир кам етмишни урган Ислом Каримовни фақатгина унинг маънавий раҳнамоси бўлган ўрис диктатори Владимир Путин қутлабди. Шу баҳонада Тошкентга сим қоққан Путин Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг истиқболлари хусусида ҳам ҳамкасби билан кенгашиб олди, деб ёзади унинг расмий сайти. Мухбиримизнинг таъкидлашича, куни кеча Оқсаройда Ислом Каримов бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Фарит Мухаметшинни “Дўстлик” ордени билан сийлаганди.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” бир йилга кесилди

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди судьяси Б. Ахмаровнинг Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Қобил Обидовни бир йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукми кучга киргани маълум бўлди. Фарғона вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари чоғида собиқ ҳокимга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва бир муддат унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ ҳам қўлланилган.

Қобил Обидов Ўзбекистоннинг дастлабки “Қаҳрамон”и, яъни эскичасига айтганда Қизил Юлдуз ордени соҳиби эди. Унинг салтанати теварагида турли провакициялар уюштирила бошлагач, ўғли Улуғбек қотилликда айбланди. Ўзи ҳокимиятдаги мавжуд кланнамо гуруҳлар орқали Каримовга иғво қилинди. Ва ниҳоят, 2004 йилда мавжуд тартибга кўра режимбоши томонидан бадном қилиниб, ишидан четлатилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону