04 August 2011
03:20 -
Собиқ диктаторларнинг ҳолига вой
Аввалига Панаманинг собиқ диктатори Мануэл Норьеги ҳақида. У Панамада 1983 йилдан 1989 йилгача ҳукмронлик қилди. Сўнгра америкаликлар тарафидан ағдарилди, 2010 йили Францияга топширилди. Чунки, ўша ерда экс-диктатор ва унинг хотинини пул ювишда айблаб судга тортган эканлар. Ҳозир французлар уни Панамага топшириш ҳақида қарор қилибдилар, чунки у ўз юртида икки мухолифатчини ўлдириш айби билан сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Энди қолган умри ҳам панжаралар орқасида ўтади.
Кўринишидан Миср президенти Ҳусни Муборакнинг тақдири шундай бўлади. У ҳозироқ ўрнидан туролмайдиган даражада касал. У саратон касаллигига дучор бўлгани айтилса ҳам, бу хақда расмий хабар йўқ.
Бугун уни Қоҳирадаги Халқаро Тиббиёт Марказидан ётган тўшаги билан Полиция академияси биносида ўтаётган судга олиб келдилар ва намойишкорона тўшаги билан қафас ичига қўйдилар (расмда). Унинг икки ўғли ҳам у билан бирга судланмоқда. Уларга коррупция ва намойишчиларни ўққа туттириш айблари қўйилмоқда.
Ота-болалар қўлларига Қуръон олиб, ўзларининг айбдор эмасликларини айтишди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Суд 15 августгача қолдирилибди. Бу вақтни ўғиллар қамоқда, Муборакнинг ўзи полиция назорати остида касалхонада ўтказади.
Суд уларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиши аниқ. Чунки, уларнинг айби тўла исботланишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Хуллас, ташқарида 21 аср. Ҳамма диктаторларнинг охири шундай бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения