04 August 2011
00:41 -
“Ҳалол” тамғаси Ўзбекистонда таъкиқланди, Қозоғистон эса кўргазмалар ўтказмоқда
Бир муддат аввал Ўзбекистоннинг стандартлаштириш агентлиги талаби билан маҳсулотлардан “Ҳалол” ёрлиғи олиб ташланган ва бу борада кучайтирилган назорат ўрнатилганди. Бугун қозоқларнинг айрим оммавий ахборот воситалари “Kazakhstan International Halal Expo’ 2011” номли халқаро кўргазма шу йил октябрида Остонада ўтиши, кўргазмага эътибор катталиги ҳақида ёзибди.
Хабарларда миллатнинг озуқавий хавфсизлиги, уларга ҳалол-пок маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кўргазма доирасида ҳатто семинар машғулотлар ҳам ўтказилиши айтилган. Қозоқларнинг миллатчилик ва эътиқод руҳидаги ҳаракатлари эътиборга молиқдир, дейди мухбиримиз.