29 January 2007
04:00 -
23:30 - Сайтимизда янгилик: Кундалик фикрлар бўлими очилди 22:00 - Умида Ниёзованинг иши сиёсий тус олмоқда
23:30 - Сайтимизда янгилик: Кундалик фикрлар бўлими очилди

27 январда сайтимизда Кундалик фикрлар бўлими (блоги) очилди. Бу Блогда ҳозирча Бирлик Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбарали Ориповнинг саҳифаси бор. Мақсадимиз ҳамма таниқли мухолифатчиларнинг, кейинчалик ҳамма истаганларнинг шу каби саҳифаларни очиш ва уларнинг кундалик фикрларини ўқувчиларимизга етказиш.

22:00 - Умида Ниёзованинг иши сиёсий тус олмоқда

Бугун, 29 январда мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзова устидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари сиёсий томонга бурилаётгани ҳақида хабарлар олдик. Унинг тергов ҳаракатларидаги жамоатчи ҳимоячиси бўлишга уринаётган ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист А. Ташановнинг таъкидлашича, шу пайтга қадар Умиданинг адвокати Аброр Юсупов дастлабки сўроқдан сўнг унга нисбатан диний ақидапарастлик ва исломий экстремизм ѓояларини тарѓиб қилишда гумонланаётганини сир тутган экан.

Адвокат Аброр Юсуповнинг таъкидлашича, энди Ниёзовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244(1)-моддаси (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тўплаш ва тарқатиш) билан ҳам жиноят иши қўзѓатилиши мумкин. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари унинг ёнидан олинган диск ва флешкаларда Хюман Райтс Вотчнинг Андижон қатлиоми борасидаги хулосаси ва Акромийлар ҳаракатининг баъзи ѓоялари акс этган материаллардан ўзга нарса бўлмаган. Шундай бўлса-да, терговчи Улуѓбек Ортиқов Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мониторинг хизмати мутахассиси Негдренко Александранинг хулосасини дастак қилиб олган.

Айни пайтда Умиданинг Тоштурмага ўтказилгани маълум бўлди. Унинг соѓлиѓидан хавотирда бўлган қариндошлари Халқаро Қизил Хоч жамиятига мурожаат қилишмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону