28 January 2007
04:00 -
16:00 - Швециядаги Миссионерлар черковида Ўзбекистонга баѓишланган семинар
16:00 - Швециядаги Миссионерлар черковида Ўзбекистонга баѓишланган семинар

Швециянинг бир неча миссионерлик ташкилотлари, Марказий Осиёда ва хусусан Ўзбекистонда актив фаолият олиб боришади. Масалан шу миссионерларни Швецияда чиқадиган журналида христианликни қабул қилган бир неча қорақалпоѓистонликлар билан суҳбат берилган. Албатта бундай ишлар демократия ва дин эркинликлари ҳақида гапираётган швециялик миссионерларнинг асл мақсадлари ҳақида шубҳа уйѓотади.

Якинда Швециянинг Упсала шаҳрида жойлашган Миссионерларни черковида Ўзбекистондаги вазиятга баѓишланган семинар бўлиши ҳақида эълон тарқатилди. Семинар ташкилотчиларига Пулат Охунов 15 январда хат ёзиб, аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистон масаласини муҳокама қилиш жойи сифатида Миссионерлар черковини танлаш бу катта хато эканлигини билдирган. Чунки бундай йиѓилишни Миссионерлар черковида ўтказилиши, аксарият мусулмон ўзбекларда шубҳа уйѓотади ва улар бундай йиѓилишда қатнашмайдилар деб фикр билдирган эди.

Лекин семинар ташкилотчилари ўз фикрларидан қайтмадилар ва 22 январда бу семинар Упсала шаҳрининг Миссионерлар черковида бўлиб ўтди. Шуниси қизиқки Миссионерлар черковида бўлган семинарда қандайдир ўзбеклар гуруҳини вакили сифатида Хазраткул Худойбердиев деган одам қатнашган. Бу одам бу ишни билиб қилганми ёки билмай қилганми биз учун қоронѓи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону