24 January 2007
04:00 -
10:00 - Режим маддоҳлик санъатини халқаро миқёсга кўтармоқчи - Бирданига икки чала муҳаррир лавозимидан четлатилди - Чўнтак партиялар жонланиб қолди

Режим маддоҳлик санъатини халқаро миқёсга кўтармоқчи
23 январда Ўзбекистон Миллий матбуот марказига йиғилган бир гуруҳ журналистлар, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази вакиллари халқаро миқёсда “Олтин қалам” мукофотини таъсис қилиш учун йиғилдилар. Ўтган йили таъсис қилинган бу мукофот асосан маҳаллий миқёсни қамраган эди. Ташкилотчиларнинг айтишича, бу мукофот эндиликда халқаро миқёсдаги радио ва теледастурлар, интернет тармоғидаги мақолалар учун ҳам ташкил қилинмоқда. У 3 май - Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунида эгасига топширилади.
Бу мукофотнинг эгалари ҳам тайин, дейди мухбиримиз. Шубҳасиз, “Олтин қалам” режим истеҳкомларини мустаҳкамлаш учун хизмат қиладиган маддоҳлар ҳамда халқаро миқёсда мамлакатнинг йўқ обрўсини “кўтариб берадиган” Шекхар, Акинер, Муҳаммад Салома сингари ажнабий маддоҳларга берилади. Бироқ бу борада халқаро миқёсда ҳам ҳалигача адолатли тўхтамга келинмаган, яъни Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти (Нью-Йорк) ўз “Олтин қалам”ини бетайин, журналистнамо ҳуқуқ ҳимоячиси Руслан Шариповга берган.
Бирданига икки чала муҳаррир лавозимидан четлатилди
23 январда мамлакатдаги илк мустақил газета - “Ҳуррият”нинг муҳаррири вазифасини бажарувчи Исмат Худоёрга омонат ўрин ҳам кўп кўрилди. У 2002 йилнинг мартида газета муҳаррири Амирқул Каримов ишдан четлатилгач, унинг вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди. Салкам беш йил вазифа бажарувчи (И. О.) бўлиб келган Исматвой ҳукуматнинг ишончини қозона олмади. 90-йилларда Тожикистонда бошланган нотинч аҳвол туфайли мамлакатимизга келиб қолган бу миллатдошимиз телевидение фаолиятига доир танқидий матриалларни чоп этган.
Куни кеча Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси муҳаррири вазифасини бажариш масъулияти Шодиқул Ҳамроевдан Бобомурод Райимовга ўтганди. Энди муҳаррир вазифасини бажарувчи (муҳаррир эмас!) шахслар сони 5-6 тани қоралаб қолди. “Халқ сўзи”, “Ҳуррият”, “Ҳуқуқ”, “Постда”, “Қалқон” нашлҳрларида бу лавозимлар бир неча йиллардан бери бўш турибди.
Чўнтак партиялар жонланиб қолди
23 январда бирваракайига “Миллий тикланиш”, “Фидокорлар” ва Либерал-демократик партиялари йиғинлар ўтказиб, режимбошининг Парламентга қонунчилик ташаббуси билан киритган мамлакатни модернизация қилиш ҳақидаги конституциявий қонун лойиҳасини кўкка кўтардилар. Бири пленум, яна бири фракция мажлиси шаклида ўтган бу машваратларнинг сабабини билвосита Президент ваколати тугаши санасига боғлаш мумкин.
Мухбиримизнинг норасмий манбаларга таяниб билдиришича, бу сиёсий чўнтаклар апрел ойида ўтказилиши кутилаётган умумхалқ референдумига тайёрланмоқда. Гўё, референдумга мазкур сиёсий “куч”лар Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш, яъни Президентликнинг икки муддатли кўринишини олиб ташлаш (муддатсиз қилиш) борасида таклиф киритади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения