22 January 2007
04:00 -
20:00 - Режимбоши Сингапурга отланмоқда - Тирикчилик ташвиши уч кишини ҳаётдан олиб кетди - Лифт заводини ўрислар сотиб олди, лекин қулайликка эришмасак керак - Жаҳон Банки Ўзбекистонга янги вакил тайинлади

20:00 - Режимбоши Сингапурга отланмоқда
Бугун тарқатилган расмий хабарга кўра, Президент Ислом Каримов 24-26 январь кунлари Сингапур Республикаси Президенти Селлапан Рам Натаннинг таклифига кўра ушбу мамлакатда бўлади. Учрашувлар чоғида иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни кенгайтириш ва халқаро муаммоларни ҳал этиш (?!) кўзда тутилган.
Давлат бошқаруви худди Ўзбекистондек бўлган бу Осиё давлати раҳбарини Каримовнинг Вақтинча Президент вазифасини бажарувчи эканлиги (дарвоқе, у бугундан эътиборан шу мақомга эга — Ҳаракат) ҳам ортиқча ташвишлантирмаса керак, дейди мухбиримиз. Бироқ ўзбекистонлик айрим ҳуқуқ ҳимоячилари асосан демократик мамлакатлар раҳбарларини Каримов билан битимлар имзоламсаликка, келишувларга бормасликка, яъни уни мамлакат раҳбари сифатида тан олмасликка чақирмоқдалар.
Тирикчилик ташвиши уч кишини ҳаётдан олиб кетди
Кеча, 21 январда Ангрендаги қимматбаҳо металлар қазиб олинувчи конларнинг бирида қулаш содир бўлган ва олтин илинжида тимирскиланаётган уч фуқаро фожиали ҳалок бўлган. Вилоятнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, Ангрен шаҳрида яшовчи бу фуқароларнинг мурдаси шаҳар моргига келтирилган. Олтин васвасасига йўлиққан бу фуқароларни тирикчилик ташвиши ҳаётдан олиб кетди, дейди мухбиримиз.
Лифт заводини ўрислар сотиб олди, лекин қулайликка эришмасак керак
Каримов Кремлнинг этагини қайтадан тутгач, ўрис инвесторлари мамлакатмиздаги стратегик корхона ва муассаларни ҳам сув текинга ола бошлади. Хусусан, Самарқанддаги лифт заводи акцияларининг 75 фоиз акцияларини 7,5 миллион АҚШ долларига сотиб олган Россиянинг Пересвет-Инвест ёпиқ акциядорлик жамияти иш кўламини бир неча баробарга оширмоқчи. 1975 йилда ишга туширилган Самарқанддаги мазкур завод кўп қаватли уйларнинг қурилиши деярли тўхтаб қолган мустақиллик йилларида давлат иншоотларинигина одам ва юклар учун мўлжалланган лифтлар билан таъминлаб келган.
Ҳатто Парламент сессияларидан бирида Ислом Каримов Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда лифтларнинг ишламаётганини қаттиқ танқид остига олгач, лифтсозлик ва ундан фойдаланишда жонланиш бўлганди, дейди мухбиримиз. Бироқ лифт мотори қимматлиги боис асосан Тошкентдаги баланд биноларга лифт “дош бермайди”, яъни мунтазам ўмариб кетилади. Шу боисдан ҳам ҳали кўп йиллар юқори қаватларга пиёда чиқсак керак.
Жаҳон Банки Ўзбекистонга янги вакил тайинлади
Жаҳон Банки ўзининг мамлакатдаги ваколатхонасига Лу Брефорни раҳбар этиб тайинлагани ҳақида маълум қилди, дейди мухбиримиз. Банкдаги фаолиятини 1990 йилларда бошлаган фрунцуз жаноб банкнинг Африка минтақасида мутахассис бўлиб ишлаган. У Марказий Осиёдаги молиявий сиёсатдан бироз хабардор, чунки у аввал Қозоғистонда ҳам ишлаган.
Бироқ молия бозори соҳасида қўшни мамлакат билан бизни солиштириб бўлмайди. Тажрибали банкирнинг ўхшаши йўқ Ўзбекистонда қоқилиши турган гап. Сабаби, Жаҳон Банки тугул ҳали бирорта молиявий муассаса бу мамлакатда обрў топган эмас.