27 July 2011
23:07 -
Туркия Бош вазири Озорбайжонга келди, Илҳом Алиев билан учрашди, Ўзбекистонга нима ўрнак бўлади?
Яқинда Туркияда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин янгидан Бош вазир этиб тайинланган Ражаб Эрдўғон биринчи сафарини бир неча кун аввал Шимолий Қибрисга қилган эди. Бугун тушдан кейин у Бокуга келди. Аэропортда уни Озорбайжон Бош вазирининг ўринбосарларидан бири кутиб олди.
Кейин у дарҳол Озорбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувга кетди. Расмий хабарларга қараганда, учрашув бошга-бош бўлган. Улар нималар ҳақида гаплашишганини тахмин қилиш мумкин, аммо расмий хабарларда ҳеч қандай тафсилот йўқ.
Маълумки, Озорбайжоннинг бош оғриғи – Озорбайжондан мустақиллигини эълон қилган, аммо аслида Арманистонга қўшиб олинган Тоғли Қорабоғ ва ундан ташқари арманилар тарафидан босиб олинган Озорбайжоннинг 20 фоиз ҳудуди. Нефтга бой Озорбайжоннинг қўрқоқ президенти ҳам, унинг халқи ҳам босиб олинган ҳудудлар тўғрисида гапиришдан нарига боришмайди.
Озорбайжон мухолифати эса, ўнлаб майда-чуйда партиячаларга бўлиниб олиб, бир-бири билан жанжаллашишдан бошқа нарсани билмайди
Буни яхши тушунган Туркия ва унинг раҳбарлари Озорбайжон ҳудудларининг бутунлигини тиклаш учун ёрдамга тайёр эканликларини гапиришса ҳам, аслида, 20 йилча аввал бекитилган Туркия-Арманистон чегараларни жаҳонда кучи етралича бўлган арман лоббиси босими остида очиш дардида яшашади.
Айнан Озорбайжон мисолидан ҳам келиб чиқиб, шок терапияси усуллари билан бўлса ҳам бутун мухолифатни Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган ягона ташкилот - “Бирлик” Партиясида бирлаштиришга уруниш мутлақо тўғри эканлигини тан олиш керак.