23 July 2011
02:07 - Террор Норвегияга ҳам етиб борди
2-3 соат аввал (Тошкет вақти билан 18:30) пойтахт Ослодаги Норвегия ҳукумати жойлашган 17 қаватли қаватли бино олдида амалга оширилган портлаш натижасида 2 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар ярадор бўлди, расмда кўринаётгани каби, бинога катта зарар етказилди.

Табиий, Бош вазир Йенс Столтенберг ҳам ишлайдиган бино олдидаги портлаш террористик акт эди, дейди Reuters агентлигининг мухбири. Лекин ҳукумат вакиллари теракт версияси ягона версия эмаслигини гапиришмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу портлаш билан ўтган йили декабрда Стокгольмда бўлган портлашлар орасида ўхшашлик бор. Ўшанда ислом террористлари бу портлашларнинг Афғонистонда НАТО қўшинлари таркибида Швеция ҳарбийларининг ҳам қатнашаётгани учун қасд олиш деб эълон қилишганди. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш баёнотлар тарқатилса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону