14 January 2007
04:00 -
22:00 - “Яшасин Нуриддин Зайниев!..” 17:00 - “Пўшт, лўттибоз ҳукумат келяпти!..” 10:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистоннинг тақдирини ўзгартирган кунлардан бири - 1

22:00 - “Яшасин Нуриддин Зайниев!..”
Бугун, 14 январда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги муҳташам ресторанлардан бирида қашқадарёлик журналистлар, ёзувчи ва маданият аҳлига Қашқадарё вилояти ҳокими Нуриддин Зайниев катта зиёфат бериб, совға-саломлар улашди. Вилоятдаги оламшумул ислоҳотлар, ҳокимнинг доно сиёсатини мадҳ этадиган қаламкашлар чақирилган анъанавий тадбир бу йил “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланди. Республиканинг марказий телевидение, матбуотида хизмат қилаётган маддоҳларга рутбасига қараб 300 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул инъом этилди. Бу кунни тамшаниб кутган ҳамкасбларимиз, дейди мухбиримиз, ҳокимнинг шаънига қасидалар ўқиди.
Ҳокимнинг шотирларидан бири, Ўзбекистон телевидениеси муҳаррири Жўра Бобоаҳмаднинг таъкидлашича, валломат Нуриддин Зайниевичнинг бу саховати албатта жавобсиз қолмайди. Бугунги зиёфатдаги таомларнинг лаззати қаламларга уриб, матбуотни болдек ширин мақолалар босади. Вилоятдаги муаммолар, қашшоқлик ва коррупция мисли кўрилмаган ютуқларга йўғрилиб, ислоҳотларга айланади. Воҳанинг мазлум халқи оғзи мойланган журналистлар тилида шод ва фаровон инсонлар сифатида куйланади.
17:00 - “Пўшт, лўттибоз ҳукумат келяпти!..”
Бугун пойтахтнинг Қўйлиқ деҳқон бозорига харид учун тушган мухбиримиз бозорда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги харидорлар гуруҳига дуч келганини айтади. Маълум бўлишича, бозор айланаётган мазкур “делегация” таркибида Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев, Тошкент шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари бор эди. Меҳмонларнинг бозор айланиши сабаб картошка нархи 800 сўмдан 450 га, пиёз 300 дан 150 га, тухум эса 160 дан 100 сўмгача “тушиб кетган”. Буни қарангки, мазкур маҳсулотлар сотувчилари - Бектемир тумани ИИБнинг тезкор ходимлари, бозордаги милиция таянч пункти нозирлари ҳамда бозор паттачилари бўлиб, улар харидорларга мисли кўрилмаган даражада ширин сухан бўлиб қолганлар.
Ҳамма атрофга олазарак, фуқаро либосидаги миршаблар мардикорларни қувлаган, ҳатто бозорнинг норасмий хўжайинлари бўлган лўлилардан ҳам дарак йўқ, дейди мухбиримиз. Афтидан халқни тунаётган раҳбарларни лўлиларнинг тунаб кетмаслиги чоралари кўрилган. Енгил замж куртка кийган паст бўйли Мирзиёев шефи Каримовга хос салмоқ билан бозор архитектураси (?!), тарозидаги инсоф-диёнат хусусида ваъз ўқимоқда.
Бир оздан кейин ҳукумат десанти даф бўлди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб бозорда нархлар яна ўз ҳолига қайтди. Ҳукуматнинг ташрифидан чўнтаги озор чеккан айрим сотувчилар юртнинг катталарини сўкканча ишини давом эттиришди. Бозор маъмуриятидагиларнинг айтишича, Мирзиёев деганлари бозорга тез-тез келиб туришни ёқтиради.
“Унинг ҳар бир ташрифидан сўнг бозорқўм алмашиб, янгиси сотувчи ва харидорларнинг эскисидан ҳам кўра қақшатиб, чўнтагини тўлдиришга бошлайди, - деган бир милиция зобити, - Пример министри деганлари хорижий сафарларда юриб, мамлакат учун фойдали битимлар тузса бўлмадими бозор оралагандан кўра, шу ҳақда ёзинглар...” дейди мухбиримизга бир милиция зобити.
Зобитнигг ўзи сотувчиларни “қақшатишда” қандайлигини билмаймизку, деб ёзади мухбиримиз, аммо ҳали ҳам Совет руҳидаги тарбиялари асосида ҳаёт сурдирадиган мамлакат раҳбарлари катта ишларга қодир эмасликлари аниқ.
10:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистоннинг тақдирини ўзгартирган кунлардан бири - 1
Бу воқеа 1990 йилнинг илк шанба ёки якшанбаси бўлганини аниқ эслайман, демак, календарга кўра, у бундан 17 йил аввал 6 ёки 7 январда бўлган.
Аслида, Ўзбекистоннинг тақдирини ўзгартиришда асосий роль ўйнаган кун 1989 йи 8 октябрдир. Шу куни бўлғуси эркчиларнинг хоинлиги туфайли “Бирлик” муҳим сайловлар арафасида бўлинди. Каримов сайловлани ўзи истаган шаклда ўтказиб олгач, мухофатнинг кучи билан жар ёқасига суриб келинган коммунистик ҳукумат ўлимдан қутилиб қолди. Сўнгра Каримов Ўзбекистонда Сталинча репрессив режимни қайта тиклаб, даҳшатли қатағонларни бошлади, халқ ўз қонига ботирилди.
Мен бугун айтиб бераётган воқеа Каримовни мухолифатчиларга нисбатан янада қаҳрли бўлишга, тахтини сақлаб қолиш учун ҳеч нарсадан тап тортмаслик керак деган тушунчасини орттирганига шубҳам йўқ.
“Бирлик” бўлингач, уни 11 ноябрда бирлаштиришга уриниш ҳам бекор кетди, ҳукумат ҳам Салой Мадаминов гуруҳи ҳам “Бирлик”ни тўла мағлубиятга учратолмаганларини тушундилар. Шундан кейин, бир томондан, “Бирлик” билан бўлғуси эркчилар, иккинчи томондан “Бирлик” билан мавжуд ҳокимият ўртасида позицион кураш бошланди.
Ўша кунларда Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ёзучилар Уюшмасининг биноси киришига милиция пости қўйилди. Чунки, биз ҳали ҳам Уюшма биносидан “Бирлик”нинг қароргоҳи сифатида фойдаланишни давом эттираётган эдик.
Ҳозир қамоқда ётган машҳур ёзувчи Мамадали Маҳмуднинг ўша пайтда шахсан мега айтиб беришича, Уюшманинг учинчи котиби Салой Мадаминов ўз раҳбари Одил Ёқубовнинг олдига кириб, Мамадали ҳам ўша ерда бўлган экан, эшик олдида турадиган фуқаро қоровулларига бинога бегоналарни киритмаслик хусусида қатъий буйруқ беришни талаб қилибди. Бундан дарғазаб бўлган Одил ака: “Бу бино ҳеч вақт, Сталин замонида ҳам, бировга эшигини бекитмаган, энди уни сен бекиттирмоқчимисан, қўй, бу масала КГБнинг бошини оғритсин” деганда, Салой унга жавобан: “Яхши, Сиз бу билан КГБ шуғулларишини истасангиз, у шуғулланади”, дея эшикни уриб ёпиб чиқиб кетибди. 5-10 дақиқа ўтмасдан КГБнинг Уюшма ишини назорат қилувчи маъсул хизматчиси телефон қилиб, бино кираберишида милиция пости очилажагини билдирибди.
Милиция постини яратишдан мақсад, бегоналарни, аниқроғи, бизни у ерга кирмаслик эди. Пост очилган куниёқ, ноябрь ойининг ўрталари бўлса керак, у еда турган милиционер мендан “суюнчи” олди: “Бизни бу ерга Сизни киритмаслик учун қўйдилар, аммо биз ўз ичимизда келишиб олдик, Сизни ҳеч қачон тўхтатмаймиз”. Шундай бўлди ҳам. Мен у ерга бемалол кириб чиқардим. Аммо, бошқа фаолларимизни Уюшмага мутлақо киритмай қўйдилар.
Шундан кейин, биз ўз йиғилишларимизни, хусусан, “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг ҳафталик йиғилишларини адвокатимиз Миролим Одилов мудири бўлган Тошкент шаҳар фуқаролар юридик консультациясининг Ленинград кўчасидаги идорасида ўтказабошладик. Ҳукумат дарҳол бир нарсани баҳона қилиб, бу ишхонани Юнусободга кўчирди. Шуни тан олиш керакки, ўша даврда ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салой Мадаминоқнинг кучи кўп нарсага етар эди
Энди кундалик иш жойимиз Юнусободга ташинган бўлса ҳам, Ҳайъат йиғилишларини ҳар ҳафта охирида фаолларимизнинг бирини уйида ўтказишга келишдик.
Одатда, эрталабдан бошланадиган йиғилишларга фақат Ҳайъат аъзолари эмас, истаган одам келар ва мажлис жойи говжум бир даргоҳга айланарди. Шу ернинг ўзида овқат тайёрланар, ҳаммамиз биргаликда тушлик қилардик. Ҳеч яширишни истамайман, ўша кунлар ҳаётимнинг бахтли даврларидан бири эди. Чунки, бўлғуси 53-54-чиларнинг ҳукумат ёрдамидаги ҳамма саъй-ҳаракатларига қарамасдан, биз “Бирлик”ни янгидан жонлантириш учун уринар, мухолифатчиларнинг мутлақо кўпчилиги биз билан қолганидан мамнун эдик. Энг муҳими, коммунистик тузум халқнинг миллий озодлик ҳаракатини Салойчиларнинг ёрдами билан ҳам ўлдиролмаган, биз ҳуррият ва мустақиллик учун курашимизни давом эттирардик.
1990 йилнинг илк ҳафтаохири мажлисини Чилонзорда, янглишмасам, ўша пайтдаги фаолларимиздан Мўътабар Аҳмедованинг квартирасида ўтказдик. Кечга яқин уйга келсам, турмуш ўртоғим Саида биздан бироз нарида яшайдиган дўстим Тўлқин Нусратов мени бир неча марта телефон орқали сўраганини, ҳатто, бир марта уйимизга келиб кетганини айтди.
Бир неча дақиқадан кейин у яна телефон қилди ва зарур иш борлигини айтиб уйимизга келди. Маълум бўлишича, эрталабдан бери мен яшайдиган ва ишлайдиган Куйбышев райони (ҳозирги Мирзо Улуғбек тумани) компартия ташкилотининг котиби, Тўлқиннинг яқин қариндоши Шуҳрат Нусратов мени қидираётган экан. Тўғрироғи, у мен билан учрашишни истабди. Буни ҳозир тушунмайдиганлар бўлиши мумкин, аммо у вақтда ким билан учрашишни ҳукумат одамлари эмас, менинг ўзим ҳал қилардим, мен билан учрашиш учун рухсат олиш осон эмасди.
Энг қизиғи шундаки, мен ўша даврда “Бирлик”нинг раиси ҳам эмас, фақатгина унинг Марказий Кенгаш Ҳайъатининг аъзоси эдим, халос. Билмаганлар учун маълум қилмоқчиман, 11 ноябрда “Бирлик”ни қайтадан бирлаштиришга ҳаракат қилар эканмиз, мен Салой Мадаминов бошчилигидаги ёзувчиларни юмшатиш учун раисликдан кетишга рози бўлгандим. Аммо, “Бирлик” руҳан ўзгармагани, у антикоммунист бўлиб қолабергани сабабли, бўлиниш ҳам давом этаберган.
Мен Шуҳрат Нусратов билан учрашиш ниятим йўқлигини айтишимга қарамасдан, Тўлқин менга ёпишиб олди десам муболаға бўлмайди. Ҳар ҳолда дўстларнинг бир бирларинингг олидиларида ҳурмати бўлади-да, хуллас, Тўлқин мени Шуҳратнинг олдига боришга рози қилди. Эшик олидида Шуҳратнинг машинаси ҳам кутиб турган экан, оддий кийимимни ҳам алмаштирмасдан унинг олдига кетдим.
Шуҳрат мени Компартия Марказкомида эрталабдан бери кутишаётганини айтганда яна ҳайрон бўлдим ва улар билан учрашиш режаси менда йўқлигини билдирдим. Хуллас, Шуҳрат ҳам мени Марказкомга боришга рози қилди. Қандайдир муҳим масала борлигини айтди. Аввалги хотираларимда ёзганимдек, 1989 йилнинг июнь ойи бошларида мамлакатнинг биринчи даражали раҳбарлари Фарғона воқеалари туфайли мени Москвадан қидириб ҳам топишганди. “Бирон нарса юз берган бўлса керак-да” деб, у берган машина билан Марказкомга жўнадим.
Ҳеч мақтанишни истамайман, мен ўша кунларда уларни бир тийинга ҳам олмасдим. Шу сабабли аниқ эсимда ҳам йўқ, мени Марказкомнинг мафкуравий котиби Жаҳонгир Ҳамидов, ёки Мафкура бўлимининг бошлиғи Зиёмов қаршилади ва ортиқча манзират қилиб ўтирмасдан, мени эрталабдан бери Ислом Каримов кутиб ўтирганини айтди ва дарҳол унинг олдига чиқишимиз кераклигини билдирди. “Мен у кишига қандай муносабатда бўлишимдан қатъий назар, Каримов мамлакатнинг раҳбари, олдинроқ айтсангизларди, тузукроқ кийиниб келардим”, дедим кўпроқ уй кийимига ўхшаш уст-бошимга ишора қилиб. “Ҳечқиси йўқ. - деди у кўзини қисиб, - бутун аппарат уни кутиб уйига кетмай ўтирибди, у эса Сизни кутмоқда. Тезроқ бизни озод қилинг бу вазиятдан.”
Хуллас, у мени Биринчи котиб ўтирадиган қаватга олиб чиқди ва мени Каримовга “топшириб”, ўзи қочди.
Орамиздаги ёш фарқига қарамасдан мени “Абдураҳим ака” деб атаяжагини билдирган Каримов гапни қуйидагича бошлади: “Мен Сизни бу ерга таклиф қилишдан олдин, Сиз ҳақингизда маълумот тўплатдим. Олти ака-ука экансиз (аслида 7 ака-укамиз, - А.П.), ҳаммангиз ўзингизни илм-фанга бағишлабсиз, фан кандидатлари ва докторлари бўлибсиз. Халқимиз учун буюк хизматлар қилмоқда экансиз. Аммо, ҳаётнинг адолатсизлигини қаранг, биронтангизнинг ҳали Тошкентда ўз квартирангиз йўқ экан.”
“Ана, - дедим ичимда ўзимга ўзим, - олтита квартирали бўлдик ҳисоб, буёғи унинг гапларига кўнишимга боғлиқ”.
Ўша кунлардан бир неча ой олдин сафдошимиз, журналист Анвар Усмоновга унинг яқин дўсти бўлмиш Компартия Мараказкоми Мафкура бўлими мудирининг ўринбосари Ирисмат Абдуҳолиқовнинг айтганларидан билар эдик-ки, “Бирлик”нинг бўлинишидан 1 ойча аввал Каримов яширинча Салой Мадаминов билан кўришган ва улар ҳамкорлик қилиш ҳақида келишишган. Кейинчалик антикоммунист Салой коммунистик Каримовнинг ҳамма топшириқларини бажарди. Ёзувчи ҳамтовоқлари билан биргаликда мухолифатни парчалашди, Каримов унга укалари учун ваъда қилган 53-54 рақамли икки квартирани совға қилди. Энди Салойнинг лақаби - 53-54.
Агарда мен ҳам ўша куни Каримов билан келишиб чиқсам, бугун лақабим 53-54-55-56-57-58 каби бўлармиди?
(Давом ёзилмоқда)