18 July 2011
12:30 -
АҚШнинг Миллий Демократик Институти вакили Плексико “велосипед кашф қилди”
Миллий Демократик Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Кларк Плесико Newsobserver нашрига ёзган мақоласида “Парчала ва ҳукмронлик қил” принципига амал қилган ХХ аср диктатори Иосиф Сталиннинг Марказий Осиё харитасини тузишда миллий манфаатларни ҳисобга олмагани, ҳудудий чегараларни кейинчалик доимий зиддиятли можароларга сабаб бўладиган қилиб чизгани таъкидлаган. Турли фикр ва мулоҳазалар асосида ҳаммага аввалдан маълум бўлган фактларни асослашга уринган Плесико гўё янгидан велосипед “кашф” қилган.
Плесиконинг гапирилавериб сийқаси чиққан мазкур тарихий воқеа ҳақидаги қарашларини тилга олмаслигимиз мумкин эди. Агар у демократ сифатида Марказий Осиё мамлакатлари диктаторлари Сталин режими анъаналарини давом эттириб келаётгани ҳақида бир оғиз гапирганида ёки туркий тиллик халқларни ажратиб турган аслида симтўрлар эмас, халқ бошидаги режимбошилар эканини таъкидлаганида, дейди мухбиримиз.
Қолаверса, Плесико бошқараётган Миллий Демократик Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Иосиф Сталин яратиб кетган муаммоларни ечиш хусусида таклифлар киритмоқдами, Ўзбекистонда демократик жарёнларни олға суриш учун бирон иш қиляптими, деган саволлар ҳам бор. Минг афсуски, бу саволларга “йўқ” деб жавоб беришга тўғри келади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения