18 July 2011
05:29 -
“Эзгулик” Буюк Британия элчилиги ходимининг суд ҳукми билан жазоланишини қоралайди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг кеча тарқатилган 28 сонли пресс-релизининг мақсадини энг қисқа шаклда шундай ифодалаш мумкин.
Мамлакат президентининг ўтган йил 12 ноябрида мамлакат парламенти минбарида сўзлаган концепцуал маърузасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳақида гапирилиб, ҳозир бу концепция ҳар қадамда тилга олиб турилган пайтда, дейилади прес-релизда, Буюк Британия элчихонасида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари учун ўтказилган ўқув-семинарларнинг ташаббусчиси Леонид Кудрявцевнинг Мирзо Улуғбек тумани суди тарафидан жарима билан жазоланишини тушуниш қийин.
“Қўйилган айбловларни Кудрявцевнинг шахсан тан олиши ҳам воқеага муносабатимизни истисно қилмайди. Мен Леонид Николаевични зийрак ва вазмин шахс сифатида биламан... Қолаверса, Британия элчилиги теварагидаги можаролар, хусусан, элчилик экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқовни жосусга айлантиришга уриниш воқеаси кишини турли гумонларга боришга ундайди” дейди “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова.
Бу воқеага ҳар тмонлама баҳо берган “Эзгулик” жамияти “Буюк Британия элчилиги матбуот котиби Леонид Кудрявцевга нисбатан чиқарилган суд қарорининг бекор қилинишига умид боғлайди ва юқори инстанция судларини адолатли бўлишга чақиради”.
Пресс-релизнинг тўла матни билан “Эзгулик”нинг расмий сайтида танишиш мумкин – ezgulik.org.