16 July 2011
18:24 -
БМТ "Толибон" аъзоларидан 14 кишини санкциялар рўйхатидан чиқарди
Жаҳон оммавий ахборот воситалари "Толибон" ҳаракати аъзоларидан 14 киши БМТ тарафидан тайёрланган санкция рўйхатидан чиқарилганини билдирдилар. Бу рўйхат 1999 йилда тузилган бўлиб, 2001 йил 11 сентябрдаги Нью-Йорк портлашларидан кейин тўлатилганди. Бу рўйхатга кирганларнинг жаҳон бўйлаб юришлари тақиланган. Ҳаммаси бўлиб бу қора рўйхатда 200 нафар “Аль-Каиды” ва 130 нафар “Толибон” фаолининг исми бор эди.
Бу 14 киши Афғонистон ҳукуматининг илтимоси билан рўйхатдан чиқарилибди, чунки улар ҳозир Толибон билан музокараларда воситачи ролини ўйнаб, яхши иш қилишаётган эмиш. “Новости” агантлигининг билдиришича, Россия бундай қарорга қарши бўлган.
Табиий, бундай қарор АҚШнинг истаги билан қабул қилинган. Аммо, унинг қанчалик тўғри эканлигини баҳолаш қийин.