16 July 2011
18:02 -
Суриядаги норозилик акциялари давомида яна 32 киши ўлди, улар демократия истаганларми?
Кеча жума куни Суриянинг пойтахти Дамаскда президент-диктатор Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилувчи намойишлар давом этди. Полиция билан тўқнашувларда 23 киши ўлдирилди, яраланганларнинг сони ундан ҳам кўп. Reuters агентлиги мухолифат лидери Валид Буннининг қуйидаги сўзларини келтиради: “Қурбонларнинг сонини янада оширмаслик учун “Миллий Қутқариш” ташкилотининг конференциясини бекор қилдик. Мухолифатнинг юрт ташқарисидаги фаоллари шанба куни Истанбулда тўпланиб, келажак ишларини режалаштиришади”.
Сурияда норозилик намойишлари бир неча ойдан бери давом этмоқда. Ўлганларнинг сони мингга яқинлашиб қолди. Ўлимдан қўрқмасдан майдонларга чиқишни давом эттираётганлар ким ўзи? Улар диктатурани йиқитиб, мамлакатда демократия ўрнатиш тарафдорларими? “Миллий Қутқариш” ташкиилоти қандай ташкилот, Валид Бунни ким? Нимагадир жаҳон оммаий ахборот воситалари бу каби саволларга жавоб қидирмайдилар.
Бизда ҳам Суриядаги воқеаларнинг асил сабаби, унинг ташкилотчилари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо минглаб одамларни ўлимга олиб бораётган бу намойишларни демократия учун кураш дейишга ҳам тилимиз бормайди. Кўрамиз, бугун Истанбулда кимлар тўпланади, қандай стратегиялар белгиланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения