16 July 2011
04:03 -
Иорданияликлар ҳам режимга қарши намойиш қилишга ҳаракат қилишмоқда
Тунис ва Мисрдаги қўзғалонларнинг учқуни бошқа араб мамлакатларига сачраб бўлгани ҳақида кўплаб хабарлар берилмоқда. Аммо, амалда, шу кунгача Ливия, Яман ва Сурияда халқ чиқишлари оммавий тус олган.
Бугун Иорданиядан келган хабарлар диққатга сазовор. Бу мамлакатдаги режимга қарши бўлганлар, улар асосан “Қардош мусулмонлар” ташкилотининг фаоллари дейилмоқда, бугун мамлакат пойтахти марказида муддатсиз норозилик намойиши бошлашга уринишди. Аммо, полиция уларнинг бир жойга тўпланишига ҳам йўл бермаган, 15 киши ушлаб олиб кетилган, дейилади Би-би-си тарқатган хабарда.
Маълумки, Иорданияда биринчи намойишлар бошланиши билан мамлакат қироли Абдуллоҳ сиёсий ислоҳотлар ўтказишга ваъда бериб, норозиларнинг тафтини бироз босиб қўйганди. Аммо, воқеаларнинг келажаги қандай бўлишинги ҳозир ҳеч ким тахмин ҳам қилолмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения