16 July 2011
02:12 -
Сенсация: Буюкбритания элчилиги матбуот котиби Леонид Кудрявцев жаримага тортилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди бу мамлакат элчилиги матбуот котиби Леонид Кудрявцевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 201-моддаси билан айблаб, энг кам иш ҳақининг 80 баравари (3 978 800 сўм) миқдоридаги жарима билан жазолаш ҳақида қарор чиқарди.
Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодекснинг мазкур моддаси норозилик намойишлари, пикетлар ва кўча юришлари ўтказиш тартибини бузганлик бўлиб, Леониднинг ҳуқуқ ҳимоячиларига бу борада ёрдам берганлиги ҳуқубузарлик, деб топилган.
Кудрявцев элчиликдаги ҳамкасблари қаторида бир қанча ҳуқуқ ҳимоячиларига норозилик намойиши юзасидан таълим характеридаги семинар машғулотлар ўтказган. Агар бу ҳуқуқбузарлик деб топилса, Леониднинг қилмиши Кодексдаги кейинги модда, яъни норозилик намойиши ўтказиш қоидаларини бузишга чақириш билан малакаланиши керак эди. У ҳолда бир қанча пикетлар ўтказган Елена Урлаева, Абдилло Тожибой сингари шахслар ҳам жазоланиши керак бўлади. Унинг адвокати Сергей Майоров ҳам шу фикрда, яъни Кудрявцев айбини тўла тан олганига қарамай суд қарори адолатли эмас, бу ерда қилмиш нотўғри малакаланган.
Умуман, норозилик намойишларида иштирокчи сифатида қатнашмаган, бундай акцияларни шахсан ўтказмаган Кудрявцевнинг айбловни тан олиши тушунарсиз, дейди мухбиримиз. Унинг ўзи билан шахсан боғланишнинг имконияти бўлмади.
Аслида эса Британия элчилиги фаолиятига қарши қаратилган мазкур ҳаракатлар бирмунча аввал бошланган, ишнинг қўзғатилишига сабаб бўлган “ҳуқуқ ҳимоячилари” Степанов ҳамда Красноваларнинг Кудрявцев шахсини баном қилишга қаратилган хатлари, мурожаатлари тарқатилган. Шундай мурожатларнинг бири “Ҳаракат” сайтига ҳам келган, бироқ унинг муаллифлари ўзининг провакацион ҳаракатлари билан отнинг қашқасидай маълум бўлгани боис хат чоп қилинмаганди.
Мухбирларимиз бугунги суд жараёни моҳияти, унинг келиб чиқиши ҳамда мавжуд аҳвол юзасидан суриштирувлар олиб бормоқда.