09 July 2011
03:37 - Америкаликларнинг охирги шаттл кемаси фазога учди
Бир неча соат аввал Флорида штатидаги Кеннеди марказидан АҚШнинг машҳур мокиларининг охргиси – Atlantis шаттл кемаси учирилди. Одатдагидек олти эмас, тўрт кишилик экипаждан иборат кема Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС) бориб туташади ва ўша ерда 12 кун қолади.

Шаттларнинг тарихи 30 йил аввал фазога учган Columbia кемасидан бошланган. Atlantis эса 1985 йилдан бери ишлатиларди.

Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, АҚШ янги авлод шаттлари устида ишларни тамомлагунча, америкаликлар ҳам ХФС билан алоқани русларнинг “Союз” кемаси ёрдамида давом эттириб турадилар.

2010 йил 15 майдаги хабаримизда ҳам Atlantis шаттл кемаси сўнгги марта фазога учганини урғулагандик. Кўринишидан, биз бироз хато қилганмиз ёки америкаликлар кейин қарорларини ўзгартиришган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону