17 May 2011
00:34 - Америкаликларнинг Endeavour шаттл кемаси охирги марта фазога кетди
Бугун Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди Фазо Марказидан АҚШнинг Endeavour шаттл кемаси фазога учди. Бу учиш - Endeavour кемаси учун 25-чи ва охиргиси бўлади. Беш нафар астронавт ташиган кема чоршанба куни Халқаро Фазовий Станиция билан туташиши керак. Reuters агентлигининг хабарига кўра, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:56 да (Тошкент вақти билан 17:56) учган кемани Кеннеди Фазо Маркази атрофига ўз автомобиллари билан келган тахминан 500 минг киши томоша қилган.

Маълумки, АҚШ ўз шаттл кемаларининг ҳозирги авлодини секин-аста ишдан чиқармоқда. Аввалги хабарларимизда айтилганидек, ўтган йили 15 майда Discovery шаттл кемаси охирги учишини бажарганди. АҚШда янги авлод кемалари тайёр бўлгунча, америкаликлар ҳам русларнинг алмисоқдан қолган “Союз” кемаларидан фойдаланиб туришади. Бу кемалар Халқаро Фазовий Станциянинг ишлаб туриши ва у билан алоқа қилиб туриш учун жуда муҳимдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону