04 July 2011
21:00 - Сенсация: Ўзбекистонда ҳам камчилик бор экан, Наманганда қон етишмаяпти
“Новости Узбекистана” газетасида чоп этилган мақолада айтилишича, Наманган вилояти бўйича бир йилда 5 тонна қон керак бўлишига қарамасдан, донорлардан бор-йўғи бунинг чораги тўпланар экан. Шу йилнинг беш ойида қон берганларнинг сал кам ҳаммаси врачлар бўлибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, уларни мажбурлаб қон топширтиришган.

Президент Ислом Карим раҳнамолигида Ўзбекистон ҳамма ва ҳамма соҳаларда олдинга кетар экан, донорлик масаласидаги оқсаш чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Президентни дарҳол Наманганга келиб қон топширишга ва ҳаммага ибрат кўрсатиб, бу соҳани ҳам илғорлар даражасига олиб чиқишга чақирамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону