04 July 2011
20:48 - Қозоғистонда ҳам автомобиллар йиғиладиган бўлди, яқинда Ўзбекистон орқада қолса керак
Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой телекўприк орқали Қўстонай шаҳрида Шимолий Кореянинг SsangYong Motor Company ширкати билан ҳамкорликда автомобиллар йиғадиган заводни ишга туширди. Завод бу йил 1 минг дона, 2015 йилда 7,5 минг дона автомобиль йиғади.

Ўзбекистон ҳам бир маҳаллар Шимолий Кореянинг Даэво шикати билан биргаликда автомобиль йиғидагин завод қурган, бу шикат банкрот бўлгандан кейин, ишини америкаликларнинг Chevrolet ширкати билан давом эттирди, ҳали ҳам давом эттирмоқда. Ҳозир бу қўшма корхона йилиги 100 минг атрофида автомобиль йиғади.

Қозоғистоннинг нефт сотишдан олаётган фойдалари ва Нурсултон Назарбойнинг Ўзбекистон президентидан бир неча поғона юқорида юрадиган сиёсатчи ва иқтисодчи эканлигини ҳисобга олсак, яқин йилларда Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида ҳам Қозоғистондан орқада қолишини кутиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону