03 July 2011
03:13 - Русларнинг Халқ Озодлиги Партияси Адлия вазирлиги билан судлашишга қарор қилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россиянинг Адлия вазирлиги рус демократлари Михаил Касьянов, Борис Немцов, Владимир Рижков ва Владимир Милов раҳабарлигида ўтган йили декабрь ойида тузилган Халқ Озодлиги Партиясига 22 июнь куни бу партияни рўйхатдан ўтказмаслик қарорини топширди. Сабаб сифатида, партия ҳужжатларида камчиликлар борлиги, жумладан, партия аъзоларининг рўйхатида балоғот ёшига етмаганлар ва ҳатто ўлганлар борлиги кўрсатилганди.

Аввалига партия раҳбарлари адолат бўлмаган мамлакатда бу масала бўйича судга мурожаат қилишнинг фойдаси йўқ, бишқа йўллар қидиримиз, дейишганди. Бугун улар ўз қарорларини ўзгартиришди.

Халқ Озодлиги Партияси Адлия вазирлигининг қарорини бекор қилдириш учун судга мурожжат қилмоқчи. Бу ҳақда Михаил Касьянов буган Москвада ўтказилган партия конференциясида гапирган.

Йилнинг охирида бўладиган парламент сайловларга муносабат Халқ Озодлиги Партиясининг кузда ўтказилиши режалаштирилаётган қурултойида ишлаб чиқарилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону