26 December 2006
04:00 -
23:00 - Абдураҳим Пўлат Ёдгор Турлибековни озодликка чиқиши билан табриклади - Режимбоши Эркин Воҳидини унутмади - Суҳроб Исмоилов “Веритас”да демократ, ЎзТВда маддоҳ - Ургут туман ҳокими газдан бўғилди

23:00 - Абдураҳим Пўлат Ёдгор Турлибековни озодликка чиқиши билан табриклади
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат бугун Қарши шаҳрига телефон қилиб, бир кун аввал қамоқдан озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков билан гаплашди ва уни озод бўлиши мносабабати билан табриклади. Улар сўнгги ой воқеаларини хотирлаб, бўлаётган воқеалар ва Ўзбекистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар, уларни баҳолаб, бундан кейин қилинадиган ишларга тўғри йўналиш беришга ҳаракат қилдилар.
Ёдгор ака Ўзбекистонда демократиянинг ғалабаси учун курашни давом эттиришини урғулаб, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолиятида жиддий ўзгаришлар қилиш лозимлигини, хусусан, рус сайтларида фаолият кўриш билан чекланмасадн, ўзбек тилида нашрлар чиқариш, уларни Ўзбекистон ичида тарқатиш каби масалаларга алоҳида эътибор бериш кераклигини гапирди. Абдураҳим Пўлат бу мақсадда “Ҳаракат” журналининг имкониятлардан фойдаланишни истаганлар учун ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
Режимбоши Эркин Воҳидини унутмади
Бугун Миллий театр биносида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони ва сенатор Эркин Воҳиднинг 70 йиллик юбилейи катта тантана билан нишонланди. Шоирнинг юбилейи муносабати билан Президентнинг табригини Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб, эшиттирди. Мухбиримизнинг ишончли манбалардан олган маълумотига кўра, Эркин Вохидовнинг юбилейини расмий равишда ўтказиш учун яқин кунларгача рухсат берилмаган экан. Шунинг учун бўлса керак, президент табриги эшиттирилганда Эркин Вохидовнинг кўзида ёш пайдо бўлди.
Алоҳида айтиш керакки, қайти қуриш йиллари бир қатор жамоат арбоблари қатори Эркин Воҳидов ҳам "Бирлик" таркибида бўлиб, ҳукуматни демократияга ундаган шоир. Амма, кейинчалик у халқ ҳаракатининг бўлинишига ўз ҳиссасини қўшди ва бошқа бир хоин шоир Салой Мадаминов билан биргаликда Коммунистик партия рўхатидан альтернативсиз депутат бўлиб сайланди. Каримов улардан бирини кейинчалик кераги бўлмай қолгани учун улоқтирган бўлса ҳам, халқ ичида етарлича машҳур бўлган Эркин Воҳидан ҳалигача усталик билан фойдаланиб келмоқда эди. Бироқ у кейинги ярим йилда ўғли Хуршид Алматовнинг ўғли Даврон билан биргаликда баъзи жиноятларга аралашиб қолгани туфайли бироз эътибордан четда қолиб келмоқда.
Суҳроб Исмоилов “Веритас”да демократ, ЎзТВда маддоҳ
Қарши шаҳрида вилоят ёшларига Президентнинг яқинда қонунчилик ташаббуси билан парламентга киритган қонун лойиҳаси моҳиятини тушунтирган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ёшлар қаноти раҳбари Суҳроб Исмоилов Ёшлар телеканали орқали чиқиш қилиб, лойиҳанинг аҳамияти хусусида ваъз ўқиди. "Веритас" инсон ҳуқуқлари ташкилоти номидан тарқатган баёнотларида Каримов режими кирдикорларини фош қилиш билан шуғулланадиган Суҳроб ТВда бошқача ашулалар айтгани табиий. Иккюзламачилик!
Ургут туман ҳокими газдан бўғилди
Бундан бироз муқаддам Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими Холмуҳаммад Нуровнинг ўз хонадонида газдан бўғилиб ўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу кунларда айрим русийзабон сайтлар унинг МХХ раиси Рустам Иноятовнинг туманга командировкасидан сўнг ўлгани, бунга жиддий сабабларнинг мавжудлиги хусусида ёзмоқда. Гўё, Холмуҳаммад Нуров Ислом Каримовнинг қандайдир сирларидан воқиф эмиш.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, Нуров Ўзбекистон қаламкашлари орасида бирмунча таниқли шоир ва адиб бўлган. Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмоновнинг кадри сифатида вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими вазифаларида ишлаб келган. Холмуҳаммаднинг қўшнилари унинг ўлимида сиёсий мотивларнинг йўқлиги, бироқ вилоятдаги криминал структураларнинг қўли бор бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Ҳақиқатан ҳам Нуровга сўнгги икки йил мобайнида турли хилдаги пўписа ва босимлар содир бўлганига ўзим гувоҳман, дейди мухбиримиз.