27 June 2011
06:10 -
Русларнинг демократик мухолифати Москвада митинг ўтказди
Тахминан 2 минг киши иштирок этган митинг рўйхатдан ўтиш аризасига икки кун аввал рад жавоби олган Халқ Озодлиги Партияси томонидан уюштирилди. Митингга шаҳар ҳокимиятидан рухсат олинган. Аввал митингнинг мақсади Россиядаги коррупцияни қоралаш, ҳокимиятдан коррупцияга қарши курашни талаб қилиш эди.
Халқ Озодлиги Партияси рўйхатдан ўтказилмагани сабабли, митингнинг “Россияга – ҳа, Путинга – йўқ!” шоири қаторига “Қўрқоқлар! Партиямизни рўйхатга олинг!” каби шиорлар қўшилди.
Митингда партия лидерлари/раисдошлари Владимир Рижков, Борис Немцов, Михаил Касьянов ва Владимир Миловдан ташқари таниқли олим, академик Юрий Рижов, бард ва журналист Нателла Болтянская, сўлчилар лидери Эдуард Лимоновлар нутқ сўзлашди.
Кеча Михаил Ходорковскийнинг туғилган куни бўлгани сабабли, митингда уни озод қилиш талаби ҳам гапирилди.
Борис Немцов ўз партияларининг Устави ҳокимиятдаги “Бирлашган Россия” партиясининг Уставидан кўчириб олинганини эсалатиб, президент Дмитрий Медведевнинг “партия Уставидаги камчиликлар тузатилса, у рўйхатга олиниши мумкин” деган сўзлари устидан кулди.
Табиий, ҳокимият мухолифатчиларнинг сўзига қулоқ солиши учун бу каби митингларга ўн ёки юз минглаб одамлар келиши керак. Улар йўқ, демак, ҳозирча ўзгариш бўлмайди.
Расмдаги плакатда ПАРНАС сўзи – партиянинг русча номини (Партия Народной Свободы) қисқартмасидир.