27 June 2011
04:06 -
Гуржиларнинг 77 фоизи Михаил Саакашвилининг фаолиятини ижобий баҳолайди
6-7 июнь кунлари бу мамлакатда ўтказилган ижтимоий тадқиқотларнинг натижаси шуни кўрсатмоқда. Гуржистон бўйлаб 1700 кишининг фикри ўрганилди, дейилади Грузия-Online cайтининг хабарида. Уларнинг 77 фоизи Михаил Саакашвилининг фаолиятини ижобий баҳолайди, 61 фоизи Саакашвилининг “Миллий Ҳаракати” учун овоз беришга тайёр. Бугун сайлов бўлса эди, Христин-демократлар учун 13 фоиз, Лейбористлар партияси учун 9 фоиз сайловчи овоз берарди. Бу сўровнома халқаро Greenberg Quinlan Rosner Research ташкилоти тарафидан ўтказилган.
Тадқиқот давомида гуржиларнинг НАТО ва Европа Иттифоқига мунсабати ҳам ўрганилган. Сўровномада қатншганларнинг 81 фоизи НАТОга аъзо бўлиш масаласига ижобий қарайди. Европа Иттифиқига киришни қўллаб-қувватловчилар ундан ҳам кўп - 86 фоиз.