25 June 2011
07:14 -
Reuters ҳам “Ҳаракат” агентлиги ва Абдураҳим Пўлатнинг айтганларини айтишга бошлади
Араб мамлакатларида бўлаётган инқилобий воқеалар ҳақидаги бир қатор хабарларимизга берилган шарҳлар ва “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг чиқишларида лидерлари бўлмаган, яхши структуралашмаган ҳаракатлар бу ҳаракатларга стихияли қўшилган омма истаган натижаларга олиб бормаслиги хусусида фикрлар билдирилганди.
Кеча Reuters агентлигининг веб-саҳифасида эълон қилинган аналитик мақоланинг сарлавҳасидаёқ айнан шу фикр урғуланади: “Лидерларсиз қилинган қўзғолонларда келажак мағлубиятларининг уруғлари бор”.
Муҳим бўлгани, мақолада бу фикр фақат Араб мамлакатларига эмас, Афина, Мадрид ва Лондон каби шаҳарларда бўлаётган оммавий норозилик намойишларига ҳам тегишли экани урғуланган.
Тўғри, бундай стихияли чиқишлар биринчи босқичда муваффақиятга олиб келгандек кўриниши мумкин, чунки, уларнинг натижасида кечагина мустаҳкам кўринган тузумлар йиқилади, аммо узоқроқ муддатга қаралса, аввалдан структуралашган, қарор оладиган марказлари ва лидерлари бор бўлган кучлар ҳамма нарсани қўлга олволадилар.
Масалан, Қоҳиранинг Таҳрир майдонидаги намойишлар иштирокчиси мисрли инглиз Салли Мур “Биз қилган инқилобнинг боши бўлмаса ҳам, танаси, қалби ва руҳи бор эди” деб мақтанишига, Тунис билан Миср президентлари Бен Али ва Ҳусни Муборак дарҳақиқат халқ тарафидан йиқитилишига қарамасдан, бир оздан кейин, ташкилотлашган марказлар "боши йўқ" намойишчиларни чеккага суриб қўйишга бошлаганлари кўринмоқда, дейилади мақолада.
Аслида, дейди Абдураҳим Пўлат, мен бу фикрга ҳозир келганим йўқ. “Бирлик” янги қурилаётган пайтдаёқ шу фикрлар асосида иш қилардим. Ташаббус гуруҳимизнинг мажлисларида Зоҳир Аълам ва Дадахон Ҳасан каби сафдошларим “Олдимизда шунча иш турганда ташкилотлашиш, структуралашиш каби нарсаларни мунча гапираверасиз” дейишганини аввалги хотираларимда ҳам ёзган эдим. Reuters агентлигининг мақоласи эса, ўзимга ишончимни янада орттирди, холос.