24 June 2011
01:02 -
Шимолда намоз вақтлари ҳақида ўқувчимиз юборган хабар, таҳририят шарҳи ва иймонийлар мазҳаби
Сайтимиз ўқувчиларидан бири ҳеч қандай тушунтиришсиз, қуйидаги хабарни юборибди.
Шимолда намоз вақтлари
Таниқли олим Юсуф Каразовий Ер шарининг шимолий қутб ҳудудларида намоз вақтларини аниқлаш масаласида Норвегияга бормоқчи. Каразовий ва унинг ёрдамчилари шимолий қутб минтақаларида қуёш чиқиши ва ботишига қараб, намоз вақтларини аниқлайди.
Исломнинг асосий ибодатлари вақти қуёш ҳаракатига қараб белгиланади. Норвегия, Финландия, Аляска каби мамлакатларнинг айрим ҳудудларида ёз ойлари қуёш ботмай уфқда туриб қолади, қишда эса уфқ кўтарилмайди. Бу минтақалар учун ибодатлар вақти алоҳида ишлаб чиқилиши керак. // “Ҳидоят”, 5, 2011
* * *
Кўриниб турибдики, юборилган хабар Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси нашр этадиган “Ҳидоят” журналининг 2011 йилга оид 5-чи сонидан олинган.
Маълумки, сайтимизда ва “Ҳаракат” журналида эълон қилинган бир қатор мақолаларда Ер юзининг Каъба уфқи ташқарисидаги нуқталарда Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмаслиги, Ернинг қутбларига яқин жойларида 5 маҳал номоз ўқиш ёки рўза тутиш каби Ислом дининг фарзларини бажариб бўлмаслигини айтиб ва биз Қуръонни шу пайтгача нотўғри тафсир қилиб келганимизни урғулаб, Исломда буюк ислоҳотлар қилиш, яъни Қуръонни қайтадан тафсир этиш лозимлини билдиргандик. Табиий, Қуръонни қайта тафсир этиш - Ислом динида буюк ислоҳотлар қилиш демакдир.
Ўқувчимизнинг мақсади - бизнинг Исломда ислоҳотлар лозимлиги ҳақидаги фикрмизни қўллаб-қувватлашми ёки уни уни рад этишми, айтилмаган.
Аслида, Ер юзининг шимолида номоз вақтларини аниқлаш учун у ерга боришнинг ҳожати йўқ. Дунёвий аниқ фанлар ер юзининг ҳар бир нуқтасида қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтларини аниқ белгилаб бўлган. Масалан, шимолий қутб яқинларида қиш ойлари бир неча дақиқа қуёш кўринадиган ёки мутлақо кўринмайдиган жойлар бор. У ерларда 5 маҳал номоз ўқиш фарзи ўз маъносини йўқотади. Жанубий қутбда ҳамма нарса аксинча, яъни у ерда қиш ойлари қуёш ботмай уфқда туриб қолади, рўза тутиш фарзи маъносини йўқотади.
Демак, Қуръонда хатолик бўлиши мумкин эмаслигини тан олсак, биз мусулмонлар шу пайтгача Қуръонни хато тафсир қилганимизни тан олишдан бошқа йўлимиз йўқ.
Қуръонни тафсир қилиш - Ислом уламоларининг иши. Аммо, кўпчилик уламолар Оллоҳ яратган дунёвий жараёнлар Оллоҳ берган қонунлар асосида қандай ривожланишини билмаганлари учун, улардан янги тафсир ва ислоҳотлар кутиш ҳозирча бефойда. Оллоҳ яратган дунёвий қонунларни биладиган жуда оз уламоларнинг оғзини эса ўша чаласаводлар бекитиб келишган, ҳозир ҳам шундай қилишса керак.
Бундан чиқди, Исломда ислоҳотлар қилиш сиёсатчиларнинг иши бўлиб қлмайдими? Кўринишидан, айнан шундай бўладиганга ўхшайди.
Ислом динининг биттагина фарзи бор, бу ҳам бўлса иймондир, Исломда ислоҳотларни шу ягона фарзни тан оладиган имонийлар мазҳаби тузишдан бошлаш керакдир, деб гапираётган Абдураҳим Пўлат айнан сиёсатчидир. Бошқа йўл йўқ – Исломдаги ислоҳотлар имонийлар мазҳабининг ғалабаси билангина амалга ошади. Акс ҳолда, ҳамманинг кулгисига учраб, ҳаммадан орқада қолиб яшайверамиз.