23 June 2011
23:27 -
Барак Обама Афғонистонга ўзи қўшимча киритган қўшинларни олиб чиқмоқчи
Кеча АҚШ президенти Афғонистонга бағишланган баёнот берди. Унинг оғзаки баёноти мамлакатнинг асосий телеканаллари тарафидан тўғридан-тўғри кўрсатилди. Обама Афғонистонда террористларга қарши уруш муваффақиятли бораётгани, Покистонда Бин Ладен ўлдирилгани каби фактларни гапирди ва келаётган йилнинг охиригача АҚШ қўшинларидан 33 минг киши Афғонистондан олиб чиқилишини билдирди.
Обама президент бўлиб сайлангандан кейин АҚШ қўшинларини айнан шу сонга оширганини ҳисобга олсак, у вазиятни 2009 йилга қайтармоқда, дейди мухбиримиз. АҚШ президентининг мақсади Афғонистондаги урушга қарши чиқаётган республикачиларнинг қўлидан сайлов олди кампанияси қуролларидан бирини олиб қўйиш бўлган. Амалда террорга қарши урушда яқин орада ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини ҳамма тушунади.