23 June 2011
04:26 -
Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи фонд ташкил этилди
Мамлакат Банклар Ассосиацияси қошида тузилган мазкур фонд сармоявий лойиҳалар тузиш, уларни тақдим этиш ва тендер танловларида иштирок этишни ташкил қилиш сингари қатор амалиётлар билан шуғулланади. Муассислари Банклар Ассосиацияси, Савдо саноат палатаси ва бир қатор молия муассасалари бўлган Фонднинг устав капиитали 1,1 миллиард сўмдир.
Фонд хизматидан фойдаланишни истаганлар ҳажми энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан (10 миллион сўм атрофида - Ҳаракат) кам бўлмаган лойиҳалар билан бу ерга мурожаат қилишлари мумкин.
Аслида, бундай Фонднинг тузилиши олқишланиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, коррупция ботқоғига ботган, ошкоралик бўлмаган Ўзбекистонда бу Фонд самарали фаолият кўрсата олишига ҳеч ким ишонмайди.