23 June 2011
03:36 -
Россияда яна бир ўзбек жамияти тузилди, бундан Ўзбекистон ҳукумати хурсанд бўлмайди
“Озодлик” радиоси Россиянинг Свердловск вилояти Первоуральск шаҳрида минтақадаги ягона ўзбек жамияти тузилгани ҳақида хабар қилди. “Карвон” деб аталган бу жамиятга бухоролик тадбиркор Илҳом Миржонов еткачилик қилаётган экан. Ташкилотнинг бир дунё режалари ичида қийналган ўзбек мардикорларига кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлаш масалалари устиворлиги айтилган.
Аммо ўзбекларнинг бундай уюшииши бизнинг Россиядаги дипломатик корпус ваколатхоналаримиз, консуллик бюроларимиз, умуман, Ўзбекистон раҳбариятини хурсанд қилмаса керак. Чунки, улар қаерда бўлмасин ўзбекнинг уюшишдан, бирлашишидан, сўнгра, бундай “касаллик” Ўзбекистоннинг ўзидаги ўзбекларга юқишидан қўрқишади.
Ваҳоланки, "Бирлик" Партияси ўзбек муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузиш, биринчи вазир қилиб партия раисининг ўринбосари Пўлат Охунни тайинлаш таклифини бир неча йил аввал президент Ислом Каримга ёзма шаклда берганди.