14 December 2006
04:00 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: 1989 йил 14 декабрни эслаб 22:00 - ЕИ-Ўзбекистон: “Бирлик”нинг истаги билан қилинган талабга Швеция вазирининг жавоби гўзал, аммо ижроси расво кўринади

23:30 - Абдураҳим Пўлат: 1989 йил 14 декабрни эслаб
Ҳар бир одам учун унинг хотирасида бир умрга қоладиган кунлар, воқеалар бор.
Менинг ҳаётимдаги шундай кунлардан бири 1989 йил 14 декабрь. Бугун эрталаб қизимни туғилган куни билан эркалаб машинада ўқишга олиб бориб қўйдим ва ҳали ҳам 17 йил аввалги куннинг воқеаларини соатма-соат эслаб ўтирибман.
Ўша куни ҳамма нарса эрта саҳардан ҳам аввал бошланди. Биз фарзанд кутаётгандик, соат 2-3 ларда бўлса керак, хотиним безовталанишга бошлади. Дархол “Тез ёрдам” машинасини чақирдик ва туғуруқхонага келдик. Докторлар “Бироз вақтли келибсизлар, шундай бўлса ҳам олиб қоламиз” дейишди. Хотинимни у ерда қолдириб, 3 ёшли ўғлим билан қайнанамникига кетақолдик. Чунки, эртаси барибир ўғлимни бирон ерга обориб қўйишим лозимди.
Шуни эслатиш керакка, 17 ноябрдан Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланган, бир неча ой аввал ҳокимият билан баравар олишаётган “Бирлик” бўлғуси эркчилар томонидан парчаланган, тажрибасиз мухолифатчилар саросимада бўлиб, шундай бўлса ҳам сайловлардан қатнашиш учун турли йўллар қидирардик. Бир-икки ой ой илгари менга тегишга ҳам қўрққан ҳуқуқ-тартибот органлари энди аламларини олишарди. Хотираларимдан бирида айтганим каби, “ўзбек тили давлат тили бўлсин” талаби билан 15 октябрда ўтказилган митингимиз туфайли менга қарши жиноий иш очилган бўлиб, ҳар кун эрталаб уйдан чиқмасимдан милиционерлар келиб, мени шаҳар прокуратурасига олиб кетишарди.
Тергов олиб бораётган Алишер исмли ёшгина йигит менга биринчи куниёқ ёрилди: “Абдураҳим ака, буйруқни бажаришга мажбурман. Аслида бу ерда ҳеч қандай тергов олиб борадиган ҳам иш йўқ. Аммо, топшириқ бўйича, эрталабдан кечгача Сизга бўлар-бўлмас саволлар бериб, шу ерда ушлаб ўтиришим керак. Мақсад - Сизни сайлов кампаниясига яқинлаштирмаслик. Шунинг учун келишайлик, Сиз билан шундайгина гаплашиб ўтирамиз, йўқ десангиз, қўрқманг, бир ойга етадиган саволлар ўйлаб топишга қурбим етади”.
Хуллас, ўша даврда кунларни шаҳар прокуратурасида ўтказардим. Номзод кўрсатиш 18 декабргача давом этишини ҳисобга олсак, прокуратурадагилар мени шу кунгача тергов қилажакларни тахмин қилса бўларди. Улар қўшнилари бўлмиш Олой бозорининг ҳам хўжайин эканлар, тушликка турли туман, ҳақиқатда лаззатли овқатлар келиб турганини ҳам тан олиш керак.
Дарвоқк, шундай бўлса ҳам менинг номзодим бирон жойдан кўрсатилиб қолишидан қўрққан ҳукумат мен ишлайдиган Куйбишев ва яшайдиган Киров районидаги ҳам ишхоналарни огоҳлантиргани, Киров районида эса, маҳалла комитетларнинг муҳрларини таъмирлаш баҳонасида йиғиштириб олганини билардим, тўғриси, бундан фақат фахрланардим.
Мен ўша куни эрталаб, бугун қаердалимни билишмаса керак деб, бемалол қайнанамникида нонушта қилаётган эдим, эшик тақиллади, 2 милиционер шу ерга ҳам етиб келишга улгурибди. “Ташқи кузатиш” ҳам яхши йўлга қўйилганига ишондим. Уларга хотиним туғуруқхонадалигини айтдим, аввал прокуратурага олиб борамиз, қолганини ўша ерда гаплашасиз, дейишди.
У ерга келгандан кейин терговчига воқеани англатдим, қулоқ ҳам солмади. Яна бир неча соат ўтгандан кейин жуда жаҳлим чиқди шекилли, унга қаттиқроқ гапирдим. Шундан кейин унинг ўзи туғуруқхонага телефон қилди, ва кейин менга ҳар соатда у ерга телефон қилиб туришга рухсат берди. Тахминан соат 14 да қиз туғилганини айтишди. Бугун 17 ёшга тўлган қизим Сайёра эди ўша чақалоқ. Бувисига телефон қилиб, табрикладим, анъанага кўра дарҳол атала пиширадиган бўлдилар.
Бироздан кейин терговчининг виждони қийналди шекилли, ўзи таклиф қилди: “Бу ердан чиқиб, “Бирлик”нинг штабига эмас, туғуруқхонага кетишни ваъда берсангиз, қўйиб юбораман”. Хўп, дедим ва тўғри штабга кетдим. У ерда худди кинолардаги Смольнийда каби қизғин иш кетарди. Табиий шу ерда қолдим. Аталани эса, машинаси бор сафдошимиз туғуруқхонага обориб берди.
Бир томондан машаққатли сайлов кампанияси ташвишлари, бошқа тарафдан чақалоқнинг қувончи билан ўша кунги яна бир воқеа - буюк демократ Андлей Сахаровнинг ўлими ҳақида хабар олганимни хира-сира эслайман. Аммо бу инсон билан боғлиқ бошқа бир воқеа ҳеч қачон хотирамдан ўчмайди.
1989 йил май ойининг охирида СССР халқ депутатлари Қурултойи бошланган кунлари Тошкентда “Бирлик”нинг Таъсис Қурултойини ўтказганимиздан кейин Москвага келдим, Россия муҳмонхонасида тўхтадим. Шу кунларда Қурултой мажлисларининг бирида сўз олган Дмитирий Сахаров қисқа нутқ қилгани ва ўта ҳаёжонлангани туфайли одатдагисидан ҳам кўпроқ тутуқланиб: “Қўллари тирсагигача қонга буланган Коммунистик партияни таъқиқлаш керак” деган хитобини кўплар эслашса керак. Мен ҳам уни телевизор экрани орқали кўрдим. Кейин навбатга тизилган коммунистлар унга қарши қандай ҳақоратлар ёғдиришгани ҳам кўпчилик эсласа керак. Тушлик пайтидаги танаффусда меҳмонхонанинг фойесида Дмитрий Сахаров ва хотини Елена Боннэр билан қаршилашдим ва ўзбек халқи номидан Сахаровни лаънатлаган бир ўзбек аёлининг сўзлари учун кечирим сўрадим.
1989 йил декабрга қайтсак. Ўша даврда озгина бўлса адолат бор эди, қонунлар ишларди, шунинг учун мени прокуратурада уларнинг иш вақти тугагунча ушлаб ўтириб, кейин қўйиб юборишарди. Дарҳол Ленинград кўчасидаги бир сафдошимиз мудирлик қиладиган юридик консультацияга келардим, у ер бизнинг норасмий штабимиз эди. Сайлов кампанияси билан боғлик ишларимиз билан шуғулланганимини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ бўлса керак. Бир кун қаршимиздаги бинода жойлашган республика газеталари редакцияларидан бирида ишлайдиган танишимиз Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказкоми Бюроси тарафидан тасдиқланган депуталикка номзодларнинг рўйхатини олиб келди.
Бундай рўйхат борлигини ҳамма биларди, у очиқ ҳужжат ҳисобланарди. Ўша пайтдаги Конституциянинг 5-моддасига кўра бу партия жамиятда яккаҳоким деб эълон қилингани сабабли, бунинг ҳайрон қоладиган жойи ҳам йўқ. Рўйхатни қарай бошладик. Биринчи сонли сайлов округидан менинг бир танишим директорлик қиладиган (бунинг устига соҳаси ҳам менга яқин) Алгоритм номли ишлаб-чиқариш бирлашмасидан бир оддий ишчи, рус аёли номзод эканлиги эсимда қолди. Кейинчалик у танишим ҳам бу рўйхатни менга кўрсатгани ва бу билан мақтанганини ҳам эслайман. Бу рўйхатни фақат Марказкомнинг эмас, мамлакатимиздаги ҳамма собиқ райком ва обкомларнинг архивидан топиш мумкинлигига ҳамманинг ақли етса керак.
Бизнинг диққатимизни тортган нарса, табиий, бу аёл эмас, 15-чи сайлов округидан номзод бўлиб, ҳаммамиз биладиган, шу кунда ўзини коммунист тузумнинг ашаддий душмани деб пропаганда қиладиган Салай Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) тургани эди. Мен бунга ҳайрон бўлмадим. Ислом Каримов Салайнинг миллий ҳаракатга нисбатан сотқинлигини у ёки бу йўл билан тақдирлашини кутиш керак эди. Аммо, ўша кунлардаги “Бирлик”нинг раисдошларидан бири, бўлиниш кунлари ҳатто қайси томонга ўтиш тўғрисида бироз тараддуд қилишгача борган, Ўзбек консерваториясининг профессори Зоҳид Ҳақназаров бунга ишонмади ва олдимизда Салай Мадаминовга телефон қилди. У билан бир оз гаплашгандан кейин рўйхатнинг ҳақиқий эканлигини эшитган Зоҳид акадек зиёли бир одамдан шунақанги сўкиниш эшитиш ҳаммамизни бундан ҳам ҳайратда қолдирган.
Зоҳид акани тушунса бўлади. Бир ой аввал “митинг қилиш кўча чангитишдир, биз мавжуд ҳокимият билан ҳамкорлик” қиламиз каби сўзлар билан “Бирлик”ни энг муҳим бир даврда парчалаш ишига бошчилик қилган бу сотқинга нисбатан бошқача сўзлар ишлатиш қийин бўларди.
Мен ўзим учун байрам бўлган кунда ҳам сотқинлик воқеасини эслаётганимдан хижолат эмасман. Қизим, нафақат қизим, балки бутун ўғил-қизларимиз, бутун миллатимиз бошига бугун мавжуд бўлган каби даҳшатли кунлар бошқа тушмаслиги учун, Сахаров каби буюкларни буюклашимиз, миллатни ўша қўли қон партияга, бу партиянинг қўнхўрлиги очиқ айтлаётган кунларда сотган Салай Мадаминов кабиларнинг юзидаги маскасини тортиб олиб, бу сотқинлик туфайли қурбон бўлганларнинг яқинларига, тузум концлагерларида азоб чекаётган, Оллоҳ умр берса, ҳали у ердан чиқадиган миллатдошларимизга, бутун халқимизга, бу ифлооснинг башарасини кўрсатишимиз лозим. У кабилар биринчи имкон бўлган замон имонини ҳам сотишини, уни оқлашга интилаётганлар эса, унга шерик эканлигини миллат билиши керак. Бу бизга фақат қарз эмас, фарздир. Акс ҳолда қулликдан ҳеч замон чиқолмаймиз.
22:00 - ЕИ-Ўзбекистон: “Бирлик”нинг истаги билан қилинган талабга Швеция вазирининг жавоби гўзал, аммо ижроси расво кўринади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” фаоллари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажон ўтган ойда Европарламентда, Сўнгра Швеция парламентида учрашувлар ўтказдилар. Улар Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан олиб бораётган музокараларига мухолифатнинг муносабабтини билдириб, музокараларни умуман олганда олқишлашларини, аммо Ўзбекистон ҳукуматидан демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасида тез ва ижобий натижалар олиниши шартлигини урғулашганди.
“Бирлик”чилар билан учрашган Швеция парламенти депутати, парламентнинг Ташқи ишлар комитети аъзоси Ханс Линданинг (у айни замонда Европа Иттифоқи масалалари билан шуғулланувчи комитетининг ҳам аъзосидир) Пўлат Охунга 12 декабрда билдиришича, у Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдга талабнома юборган. Талабноманинг қисқача мазмуни шундай: “13 ноябрда ЕИ икки томоннинг Андижон воқеалари бўйича экспертлари учрашувини ўтказиш ҳақида ўзбек томонининг таклифини қабул қилган. Экспертлар гуруҳининг иши самарадор бўлиши учун улар Швецияда яшаётган Андижонлик қочқинлар билан ҳам учрашишлари лозим, чунки улар воқеаларнинг гувоҳларидир. Шулардан келиб чиқиб, Сиз вазир сифатида эксперт гуруҳи аъзоларини ўзбек мухолифатчилари ва Андижонлик қочқинлар билан учрашувини ташкил қилиш учун қандай ташаббуслар билан чиқмоқдасиз”.
Маълум бўлишича, кеча вазир Карл Билд депутат Ханс Линдага мактуб йўллаб, шу кунларда ЕИ эксперлари Ўзбекистонда эканлиги, уларнинг режалари ичида ҳукумат маъсуллари, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ва қамоқдаги маҳкумлар билан учрашиш борлигини айтар экан, албатта ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиши таъкидлаган.
Европа Иттифоқи вакиллари нима қилаётганлари хусусидаги саволларга Тошкентлик мухбиримиз аниқлик киритишга ҳаракат қилди. Унинг билдиришича, экспертлар кеча, яъни 13 декабрда Тошкентга келишган. Уларнинг бу ташрифи Ўзбекистон билан илиқ муносабатларда эканлиги маълум бўлган Германия давлатининг элчихонаси тарафидан мувофиқлаштирилмоқда.
Маълум бўлишича, кечанинг ўзиёқ бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари (уларнинг ичида “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят борлиги аниқ) билан учрашув режалаштирилганлиги эълон қилинган. Аммо, бир оздан кейин учрашув қолдирилгани билдирилган. HRWнинг Тошкентдаги офисидан олинган норасмий маълумотга кўра, бундай учрашув бўлмаса керак.
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Европа Иттифоқи эксперларининг бундай қадамини қоралаб, Германия элчихонаси олдида норозилик акцияси ўтказишни муҳокама қилмоқдалар.
Агар ЕИ экспертлари фақат Ўзбекистон ҳукумати маъсуллари билан ими-жимида учрашувлар билан чекланишса, у ҳолда ЕИ раҳбарлари Швеция каби либерал мамлакатларнинг норозилиги билан қарши-қаршига қолишларини тахмин қилиш қийин эмас.