14 June 2011
02:38 - Россия Президенти Дмитрий Медведов Ўзбекистонга ташрифини Самарқанддан бошлади
Кремлнинг яқин ўтмишдаги раҳбарлари анъанасини бузмаган Россия Президенти Дмитрий Медведов Ўзбекистонга ташрифини Самарқандни зиёрат қилишдан бошлади. Россия матбуотининг ёзишича, унга шаҳар аэропортида пешвоз чиққан Президент Ислом Карим ўша ернинг ўзида хуфя музокаралар ўтказган. Ўзбекистоннинг расмий матбуоти эса бугуннинг ўзида Тошкентда ҳукуматлар даражасидаги мулоқотлар ўтгани, кенгайтирилган таркибдаги музокараларда алоқаларни мустаҳкамлашга доир сўзлашувлар бўлганини таъкидламоқда.

Эртага Медведов ҳам, Каримов ҳам Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мажлисида қатнашиш учун Остонага учиб кетади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону