13 June 2011
22:49 -
Қирғиз депутати ҳокимият халқдан узр сўраши кераклигини гапирди, аммо бу ҳам етарсиз
“Ота-Юрт” партиясидан Қирғизистон парламентига сайланган Жилдизхон Жолдошева бугун матбуот конференциясида чиқиш қилиб, қирғизистонлик ўзбекларнинг бой лидерлари Гаага трубналига мурожаат қилиш учун тайёрланаётганлари ҳақида маълумоти борлигини гапирди, дейилади 24.kg агентлигининг хабарида. Улар дунё жамоатчилигини Қирғизистон жанубидаги воқеалар бўйича чалғитиб, Қирғизистонни оғир аҳволда қолдирадилар, дебди қирғиз депутати. Гаага судида иш бошланса, Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботи ҳам у ерга ЕҲҲТ ва ЕИ воситасида топширилади. У ҳолда қирғиз ҳокимияти, жумладан, Вақтли ҳукуматни менинг ҳисоботим қутқаради. Айнан менинг ҳисоботимда фактлар билан геноцид бўлмагани исботланган, конфликтни ким бошлагани аниқланган. Агар ҳокимиятдагилар бўлган воқеалар учун халқдан кечирим сўрашса, қирғизлар ҳам, ўзбеклар ҳам, хафагарчиликларни тезроқ унутишарди.
Жилдизхон Жолдошеванинг ҳокимият халқдан узр тилаши ҳақидаги таклифи тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, бу етарсиз. Воқеаларга сиёсий баҳо берилиши, ўзбекларга қарши геноцид бўлгани тан олиниши, биринчи навбатда, улардан кечирим сўралиши ва бундай воқелар қайтарилмаслигига кафолат берувчи механизмалр яратилиши даркор. Масалан, ўзбеклар мухторияти яратилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения