07 December 2006
04:00 -
21:00 - “Бирдамлик”нинг намойиши олдидан кучишлатар тизими оёққа турди - 2007 йил – “Ижтимоий ҳимоя йили" деб эълон қилинди - Мамлакатнинг бир гуруҳ фаолларига мукофотлар топширилди - Алексей Миллер Оқсаройда

21:00 - “Бирдамлик”нинг намойиши олдидан кучишлатар тизими оёққа турди
Эртага, 8 декабрда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Бирдамлик” ҳаракати бошчилигида ўтказилиши мўлжалланган конституциявий кўча юриши муносабати билан вилоятда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари оёққа турди. Сўнгги хабарлардан маълум бўлишича, ҳозирда мазкур кўча юришини ўтказдирмаслик, айниқса, унга мухолифат аъзоларининг бормасалигига эришишга ҳаракат қилинмоқда. Хусусан, бу тадбирда қатнашиш истагани билдирган “Бирлик"нинг вилоятдаги барча раҳбарлари изоляцияга олиниб, уларнинг уйлари атрофида назорат пунктлари ташкил қилинган. "Эзгулик" инсон ҳақлари жамиятининг Қашқадарё бўлимининг раиси Зулфиқор Мирзо ва "Бирлик"нинг вилоятдаги лидери Дайнов Ташановлар Нишон тумани ИИБга олиб келиниб, сўроқ қилинган. Партиянинг МК аъзоси Ғанижон Раҳматов ҳам маҳаллий ИИБнинг назоратида уйидан чиқолмаяпти, дейилади маҳаллий мухбиримизнинг хабарида.
2007 йил – “Ижтимоий ҳимоя йили" деб эълон қилинди
Бугун Конституция байрами муносабати билан ташкил этиладиган анъанавий байрам дастурида Каримовнинг ўзи яна ташаббусни қўлга олиб, ўтган йил давомида амалга оширилган оламшумул ислоҳотлар ҳақида лоф отди. Унинг таъкидлашича, ўтган йили шу кундан бери халқимизнинг турмуш фаровонлиги кескин ошган эмиш. Мазкур ислоҳотлар ижроси учун 284 миллиард сўм микдоирда маблаг сарфланибди, юртимиз барча кўрсаткичлар бўйича тараққиёт босқичига кўтарилибди.
Мана шу ютукларнинг давоми ўлароқ навбатдаги 2007 йил "Ижтимоий химоя йили" деб эълон қилинди. Тадбир иштирокчилари Президентнинг оташин нутқини гулдурос қарсақлар билан олқишлади.
Оддий одамлар эса ҳайрон: Президент қайси ютуқларни гапирмоқда?
Мамлакатнинг бир гуруҳ фаолларига мукофотлар топширилди
Мамлакат мустақиллигининг 15 йиллиги муносабати билан турли давлат мукофотларига сазовор бўлган юртдошларимиз Оқсарой қароргоҳига тўпландилар. У ерда Президент Ислом Каримов йиғилганларга давлат мукофотлари, орден ва медалларни тарқатди. Тақдирланганлар орасида маддоҳлиги билан тилга тушган журналист ва адиблар, турли соҳа вакиллари бор. Улар мукофотлар учун Президентга қуллуқ қилиб, Ўзбекистондаги фаровон ва тинч хаётни асраш, мамлакатни хорижлик ғаламислардан ҳимоя этишга сўз бердилар.
Каримов бу тадбирнинг қанчалик масхарабозлик эканлигини ўзи ҳам тушунгани учун бўлса керак, асабийлашганга ўхшаш ҳаяжони туфайли, дейди мухбиримиз, йиғилганларга пала-партиш маслаҳатлар ҳам бериб юборди. Инчунун, уларнинг кўксига тақилган медалларни уйга борибоқ невараларига тақиш, суратга тушиш ва ўзининг қорақалпоққа ўхшашини беўхшов таъкидлашлари билан кайфиятининг чоғлигини ифодалашга уринди..
Алексей Миллер Оқсаройда қабул қилинди
Бугун Россиянинг "Газпром" очиқ акциядорлик жамияти раиси Алексей Миллерни Президент Ислом Каримов қабул қилди. Суҳбат мавзуи ҳамдўстлик теграсидаги алоқаларни яна-да кучайтириш, айниқса, Россия - Ўзбекистон муносабатларида асосий ўрин тутувчи ёкилғи-энергетика тизими борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш хусусида сўз борди. Расмий манбага кўра, "Газпром"нинг Ўзбекистондаги ишлари тағин юришадиган бўлди, дейди мухбиримиз.
Мамлакатлараро стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномага мувофиқ, Ўзбекистондан узоқ Россияга 2005 йилнинг ўзида 8,15 миллиард куб метр миқдорида табиий газ экспорт қилинган. Мазкур кўрсаткичнинг бу йил бир неча марта ортганига шубҳа йўқ. Айни пайтда "Газпром" Ўзбекистон иқтисодиётига 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган.