05 June 2011
21:33 - “Ҳаракат” тарафидан қораланиш, ёки ақлдан озиш – ББС ва Озодлик каби радиоларда чиқиш учун мандат
ББС ва Озодлик каби радиоларда чиқиш учун мандат - “Ҳаракат” тарафидан қораланишдир, деган фикрни, очиқча бўлмаса ҳам, машҳур бир латифада айтилгандек, тўнга ўраб, узоқ йиллардан бери бизнинг мухбирларимиз айтиб келишарди.

Энди, “мандат олиш учун ақлдан озиш ҳам етрали” деган фикр ҳам ўртага чиқса керак. Бу фикрнинг исботи - Озода Нурсаидова исмли бир қўшиқчи билан шу кунларда ББС радиосида қилинган суҳбатдир. Бу қўшиқчига кўра, Ўзбекистонда ҳокимият Ислом Карим душманларининг қўлида эмиш, айнан ўшалар унинг ўзига ҳам қўшиқчилик билан шуғулланишга рухсат беришмаётган эмиш, Ўзбекистонда маълум нуфузга етган қўшиқчилар яширин Исломий ҳаракатга маблағ етказиб беришга "расмийлар томонидан" мажбурланаётган эмиш.

Тўғрисини айтса, Озода Нурсаидова қачон ақлдан озганини билмаймиз, аммо Ўзбекистон учун ўта муҳим мавзуларга кўз юмиб келадиган ББС радиоси ўзбек хизматининг бу аёлга эфир беришини “пес песни қоронғида ҳам топади” мақоли жуда тўғри ифодалайди, дейди мухбиримиз.

Маълумки, авваллари баъзилар учун ББС ва “Озодлик”нинг ўзбекча программаларида чиқишга мандат – ўша баъзиларни “Ҳаракат” тарафидан танқид қилиниши бўларди. Энди бошқача мандатлар ҳам пайдо бўлганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону