04 June 2011
01:22 - Қирғизистон парламенти ўтган йилги июнь воқеаларни ўрганиш учун тузилган депутатлар комиссиясининг хулосалари бўйича қарор қабул қилолмади
Бугун ҳам Жўқори Кенешнинг парламент мажлисини эмас, бозордаги бахслашувларни эслатувчи мажлисидан кейин, депутатлар ўзбеклар қирғини бўйича биронта қарор қабул қилолмадилар. Депутатлар комиссиясининг ўзи тайёрлаган қарор лойиҳаси ҳеч кимни қониқтирмади. Ўзбеклар қирғинининг раҳбарларидан бири Исмоил Исоқов янги қарор лойиҳасини тайёрлаш учун махсус комиссия тузиш таклифи киритди, аммо у қабул қилинмади. Депутатлар комиссиясининг ўзига қарор лойиҳасини мукаммалаштириш вазифаси топширилди.

Нима бўлганда ҳам, шу нарса маълум бўлмоқдаки, қирғиз парламенти ўзбек-қирғиз жанжалига чек қўядиган қарор қабул қилолмайди. Ўзбеклар қирғинида ўзбек диаспораси лидерлари билан биргаликда Вақтли ҳукуматнинг баъзи аъзолари айбдордир, деган маънода қарор чиқаради. Мамлакат жанубида ҳеч нарса ўзгармайди. Бу – янги урушга чақириқдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону