02 June 2011
22:46 - Тўрт яшар бола ёнғин қурбони бўлди
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 30 май куни оқшом соат 20 ларда пойтахтнинг Чилонзор тумани 10-даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида чиққан ёнғин фожиали тарзда якун топган. Уйда қаровсиз ташлаб кетилган 4 яшар Комронбек гугурт ўйнаб, уйда ёнғин чиқишига сабаб бўлган. Болакай оиласи билан водийдан келган, ота-оанаси эса уни қаровсиз қолдириб, чиқиб кетишган экан.

Бир хонали квартиранинг чиқиш эшиги олдида ўткир тутун ва оловдан жизғанак бўлган болакай ҳодисаси ҳақидаги маълумот пойтахтда тез тарқалди ва ҳаммани карахт ҳолга солди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону