01 June 2011
08:17 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Бузилган мувозанат”
Терроризмнинг хар кандай куринишини у ким ва кандай ният билан амалга оширганидан каътий назар кечириб булмайди.
Хеч бир мартаба бойлик ёки унга эришиш йулида тукилган бирор бир инсоннинг томчи конига арзимайди. Ушбу хакикатни кечагина шундай фожеа бошига тушган Ўш ва Жалолобод аҳли биздан кура чукуррок хис этиб турибдилар.
Шу уринда у ёки бу томондан туриб куролли мухорабага жазм килаётган кишиларга яна бир мутлак хакикатни эслатишни жоиз, деб хисоблаймиз: фукаролараро кечган хеч бир урушда уни ким бошлагани ва ким ютиб чикканидан катъий назар, халк хамиша маглуб булиб қолаверади.
Биринчи булиб кулига курол олган ва ундан ук узиб кимнингдир конини туккан киши, шак-шубҳасиз, кейинги хунрезликларнинг сабабчиси сифатида тўкилган ва тўкилажак конлар учун Тангри хамда халк олдида жавобгардирлар. На эзгу, на қутқу бўлсин, ҳеч кимнинг миллатни биродаркушлик урушига тортишга хакки йук. Масъулиятнинг иккинчи томони эса, бу ўқни отилишга мажбур этган омилларни яратганлар зиммасидадир.
Турмада утирган махбус хам, уни куриклаётган сокчи хам, оддий фукаролар, миршаблару аскарлардан тортиб, то ҳукумат бошлиқлари қадар шу жафокаш узбек халки фарзандларидир.
Орамизда бегоналар йўқ, аммо, ўзларининг хусусий муаммоларини умумхалқ муаммоси тарзида талқин этиб, шу халқ номидан жанговор баёнотлар тарқатиб, ўз шахсини халоскор сифатида тиқиштиришга уринаётган; мамлакатда ола тўпалон бошланиб қолса, келиб, ҳокимиятни қўлга киритишни мўлжал қилаётган ватандошлар пайдо бўлмоқда.
Бу қадар худбинона таваккалчиликни нафақат, қўллаб қувватлаган, ҳатто бир тадбир сифатида англаб, қабул қилган инсоннинг қалбида ўзи мансуб бўлган миллатга нисбатан чўғланиб ётган бир ўч бўлмоғи керак. “Битга ўчакишиб, кўрпага олов қўйиш” бу.
Ҳар қандай мамлакатда ҳамиша қандайдир муаммолар: дейлик, иқтисодий, ижтимоий ёки ҳуқуқий характердаги кризислар бўлиб туради. Бу кризислар чуқурлашган сайин қонунлар зифлашиб, зўравонлик, коррупция каби ижтимоий инфекцилар популяцияси авж ола боради. Ва шу халқ ичидан чиққан кимлардир ўзларининг худбин табиатидан келиб чиқиб, умуммилат кулфатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қоладилар. Аммо, бу муаммоларнинг мамлакатнинг давлатчилик солиҳиятига хавф солар даражада юзага чиқиши кўпроқ муайян халқ тараққиётнинг қайси фаслида яшаётганига боғлиқ.
Тилга олинган муаммоларни ечишнинг фуқаролар урушидан кўра минг карра самаралироқ, минг карра озорсизроқ йўллари мавжудлигини унутиш мумкинми? Энг йирик, энг фожеали муаммо бу урушдир.
Агар ўзбек халқининг халқаро муносабатлар ва маданиятлар оламига кириб бориши шу тезликда давом этса, яқин бир неча йил ичида вақт, даврнинг ўзи ҳар бир инсонга ўзи муносиб бўлган жойни шак шубҳасиз кўрсатиб, кўрмаса, ўтқизиб қўяди. Бунинг учун рангли ёки рангсиз революцияларнинг асло ҳожати йўқ.
Халоскор алплар ва рицарлар даври узоқ ўтмишда Ўрта асрларда қолиб кетган. Ҳозир кейинги 20 йил ичида туғилиб, вояга етиб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларига шиддат билан кириб келаётган ёш авлод учун бу орзулар бор йўғи экрандан тушиб келган романтик образлар қадар аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталаётган ташкилот баёнотларидан кейин, гарчи, бу орзуманд бир шахснинг ўз шахсига жамоатчилик диққатини тортиш мақсадида амалга оширга навбатдаги авантюраси бўлсада руҳан соғлом кишилар хаёлида қатор саволлар туғилади.
Диний истибдод абзалми ёки авторитар истибдод?
Инсон ҳуқуқлари қай бирида кўпроқ ёки камроқ озор кўради? Умуман, ўзбек халқи тараққиётда беш олти юз йил ортга қайтишга рози бўлиши мумкинми?
Бу саволларга бериладиган жавоб шундоғам равшан. Халқни қонига белаб эгалланган ҳокимиятни тутиб туриш учун қиличини бир нафас ҳам қўлидан қуймай, ваҳшиёна тарзда пешма пеш ишлатиб турадиган қаттол диктатура ўрнатилиши керак. Диктатура ўз табиатидан келиб чиқиб, муттасил оқиб тургувчи инсонлар қони билан озиқланади. Акс ҳолда, ғазотчилар бир зумда пошналар тагида қолиб кетади.
Ўзбек халқининг даҳосига бу қадар нописанд қараш ва бир вақтнинг ўзида ўзини чин ватанпарвар, миллатни қутқарувчи ҳалоскор дея бутун дунёга ҳайқиришни қандай тушуниш мумкин.
Ҳозир халқ олдида қандай қилиб, ярим феодал тузумга қайтиш вазифаси эмас, балки қандай қилиб, ижтимоий ҳаётда ҳам, бошқарувда ҳам дунёвий демократик тараққиёт фаслига тезроқ ўтиш вазифаси турибди. Бу вазифа кеча ёки бугун эмас, бундан камида 25 йил олдин қўйилган эди.
Самад Мурод,
“Эрк” демократик партияси раиси