01 June 2011
07:41 -
Ислом Карим АҚШ делегациясини қабул қилди (Тузатилган версия)
Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, Ўзбекистон президенти кеча тушдан кейин Оқсаройда АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Дэнис Макдона ҳамда Давлат Котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сюзан Эллиотни қабул қилган. АҚШлик мулозимлар Ислом Каримга президент Обаманинг шахсий мактубини топшириб, унинг Афғонистон масаласидаги ҳамкорлиги учун миннатдорлигини билдиришган. Учрашувда ўзаро ҳамокрликка оид масалалар муҳокама қилинган.
Меҳмонлар Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Кенгашида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ҳам учрашувлар ўтказишган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Ўзбекистондек давлатнинг раҳбари бошқа мамлакатдан келган, у АҚШ бўлса ҳам, президент маслаҳатчисининг ўринбосари билан учрашуви Ислом Каримнинг сиёсий савиясини кўрсатади. Бундай ишни эндигина давлат бўлиб келаётган Тожикистон, Қирғизистон ёки Туркманистон раҳбарлари қилса, уларни тушунса бўларди, аммо Ўзбекистон раҳбарини тушуниш қийин.