28 May 2011
03:41 -
Қотилликда гумонланган ака-укалар умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди томонидан қотиллик ва босқинчиликда айбланиб, маълум муддат илгари умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган Исомиддин, Низомиддин ва Сирожиддин Эргашевларнинг ота-онаси ҳукмдан мутлақо норози. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига йўллаган аризасида онаизор ўз фарзандларининг миршаблар қурбони бўлганини, уларнинг қотилликка мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. “Миршаблар очилмай ётган қотилликни мажбурий равишда болаларимнинг бўйнига қўйди, спорт усталари бўлган фарзандларим тергов пайтида ногирон бўлиб қолди” дейди фуқаро Ф. Ражабова.
Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилаётган мазкур ишнинг адолатли қарор тпишидан умид йўқ. Боиси Ўзбекистон Бош прокуратураси телевидение орқали намойиш этган “Бир жиноят изидан” номли кўрсатувда ака-укаларнинг қотил эканлигини аллақачон “исботлаб қўйган”.
Ҳали иш охирига етмасадан бундай кўрсатувнинг намойиш қилиниши ҳуқуқий нормаларни оёқ ости қилишдир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения