27 May 2011
20:16 -
“Бирлик” раисининг ўринбосари Холиқназар Ғани уйи атрофида милиция “пости” ташкил этилди
“Кечадан бери уйим олдида миршабларнинг доимий кузатув пункти ташкил қилганини кўряпман. Улар эрта тонгдан ярим тунгача уйим олида пойлоқчиик қилишмоқда. Гўё, мен уй қамоғига олинганман” деди “Бирлик”нинг Самарқанддаги лидери, айни пайтда, партия раисининг марказий минтақалар бўйича ўринбосари Холиқназар Ғани.
Унинг таъкидича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан кучайтирилган ҳолатга ўтган боис эҳтимол шу ҳолат юзага келган бўлиши эҳтимол.
Мухбирларимиз бошқа вилоятлардан ҳам сафдошларимизнинг Холиқназар ака сингари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари “ғамхўр”лигига эришгани ҳақида хабарлар олаётганни таъкидлайди. Буюк эҳтимоллик билан тахмин қилиш керакки, ҳукумат “Бирлик” фаоллари ўз партияларининг 22 йиллиги муносабати билан қандайдир тадбирлар ўтказишидан қўрққанидан бу ишларни қилмоқда.