27 May 2011
18:24 -
Қирғизистон: Парламент Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини рад этгандан кейинги воқеалар
Кечагина бу мамлакатнинг парламенти ўтган йили ўзбеклар қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинганини тасдиқловчи Халқаро Мустақил Комиссия ҳисоботини рад этиб, бу Комиссия раиси Киммо Кильюненга бундан буён Қирғизистонга киришни ҳам тақиқловчи қарор чиқаргандан кейин, “Ҳаракат” агантлиги ўз хабарида янги урушга йўл очилганини ёзган эди. Воқеалар шу йўналишда кетаётганини Қирғизистондан келаётган янги хабарлар ҳам кўрсатмоқда.
Авваломбор, шуни айтиш керакки, БМТнинг расмий вакили бу ташкилот Халқаро Мустақил Комиссия хулосаларини тан олишини билдириб, Киммо Кильюненга Қирғизистон парламентининг муносабатини қоралаган.
Айни замонда, Қирғизистон ўзбеклари ўтган йилги қирғизларнинг ўзларига нисбатан ўтказган геноциди учун ўч олишга ҳозирлик кўраётганлари ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Ҳатто русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановга таяниб, мамлакат жанубида таҳликали гап-сўзлар тарқалаётгани, ўз яқинларини йўқотган ўзбеклар гуруҳи чет элларда ҳарбий тайёргарлик кўриб келгач, 10 июнда ўч олиш бошлаши гапирилаётганини билдирган.
Курсан Асановнинг айтганларидан хулоса қилиш мумкинки, Ўшда феълан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, у ерга ички ишлар вазирлигининг қўшимча кучлари келтирилмоқда.