24 May 2011
04:48 -
Марказий Осиёда интеграцион жараёнлар Ўзбекистонсиз кетмоқда, Ислом Каримнинг ҳеч қандай стратегияси йўқ
Қўшни мамлакатларимиздаги оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Қозоғистон мудофаа вазири Адилбек Жаксибековнинг ташаббуси билан ўтган дам олиш кунлари Бишкекда Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон мудофаа вазирларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бу мамлакат қўшинларининг биргаликдаги ўқув машғулотларини ўтказиш, ҳарбий-техник ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, кадрлар тайёрлаш, оператив ахборот алмашиш каби мавзулар тилга олинган. Қирғизистон ва Тожикистон яқинда Боткент вилоятида биргаликда ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказиш ҳақида ҳам келишишди, дейилади тожикларнинг Азия-плюс агентлиги тарқатган хабарда.
Бир неча кун аввал Олмотада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари минтақавий сув муоммаларини муҳокама қилишганини биз ҳам хабар қилгандик.
Иккала йиғилишда ҳам Ўзбекистон вакилининг йўқлиги ажабланарлидир. Чунки, бу йиғилишларда муҳокама қилинган мавзулар биз учун ҳам жуда муҳим. Кўринишидан, Ўзбекистон бу мавзуларда аниқ стратегияга эга эмас, шу сабали вакилларини юбормаяпти. Бу эса, келажагимиз учун ҳақида турли хавотирликлар уйғотади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения