23 May 2011
12:14 - Ҳаракат хатқутисидан: Исмоил Дадажон хакида

Исмоил Дадажон демократик мамлакатлардаги партияларни яхши кузатмаган экан, хайронман партия нима эканини юзаки тушунадиган одам кандай килиб бир партияда рахбарлик лавозимларида ишлаган. Партия таърифини балки мен хам тугри айтай олмайман, лекин партия деганда, киска килиб айтадиган булсам, мен маълум бир гоя атрофида айни фикрда булган инсонлар гурухини расмий номи деб биламан.

Кайси демократик мамлакатда шундай партия борки, унинг ихтиерий аъзоси хохлаган жойда хохлаган фикрини айта олади?! Фикри партиянинг бошка бирор аъзоси билан фаркли булса-чи? У холда бу партия эмас! Бозор булади! Обамани кайси партиядоши фаркли фикр айтмокда? Еки Туркияда Эрдоганга еки Бахчелийга кайси партиядоши «йук ман шу фикрдаман,..» деб унга карши чикмокда? Исмоил Дадажонни мантиги буйича Обама хам Эрдоган ва Бахчелий хам диктатор!?! Нима, сиз демократия буйича уларга дарс бермокчимисиз?

Партия ичида музокара, фикр алмашишлар ва х.к.лар булиши мумкин. Лекин бу партия ичида! Ташкарида хохлаймиз-ми, хохламаймиз-ми, екадими-екмайдими, купчилик овоз билан сайлаб куйилкан лидер билан бирга бўлиш керак! Бу аксиома!

Лидер хаксиз булса, партия ичида тортишилади, масала жиддий булса унга нисбатан импичмент каби ишлар юритилади.

Агар шундай вазият юзага келсаки фикрлар еки гоялар жуда хам фаркли, аммо купчилик барибир лидерни колиши тарафдори, у холда сан партиядан истефо этишинг керак. Ундай кейин каерда нима гапирсанг гапиравер. Билмадим, Исмоил Дадажон буларни тушунадими, йукми. Мани куришларим шундай.

 

"Ҳаракат" таҳририятидан: Мактуб муаллифи ўз исмини кўрсатмаган. Мактубнинг орфографияси ўзгартирилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону