20 May 2011
06:11 -
Барак Обама Давлат Департаментида Яқин Шарқдаги воқеалар бўйича нутқ сўзлади
Дунё ахборот воситалари АҚШ президенти Барак Обама кеча Давлат Департаментида бу департамент ходимлари ва чет эллик дипломатлар олдида Яқин Шарқ бўйича анчадан бери кутилаётган нутқини қилганини хабар қилмоқдалар. Аммо, бу нутқда янгилик қидириш қийин бўлади, дейди мухбиримиз.
Масалан, Reuters агентлигининг хабарига кўра, Обама Яқин Шарқда бўлаётган демократик ўзгаришларни оқишлаган, Тунис ва Мисрда эски лидерлар ҳайдалганидан мамнкнлигини, бу жараён қўшни мамлакатларда ҳам давом этишига умидвор эканлигини билдирган. АҚШ бу мамлакатлардаги ўзгаришларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг ҳар бирига 1 миллиард долларлик ёрдам берилишини айтган.
Табиий, Яқин Шарқнинг асосий муаммоси Филистин-Исроил орасидаги муносабатлар. Обама Филистин давлати тузилиши лозимлигини гапирган, аммо Исроилни ҳимоя қилиш АҚШ сиёсатининг марказида қолишини очиқча урғулаган.
Унинг нутқидаги, балки, ягона янгилик Сурия билан боғлиқ. Обама қатъий равишда Сурия раҳбаридан демократик ислоҳотлар ўтказишни ёки сиёсий саҳандан кетишни талаб қилган. Демак, АҚШнинг Суриядаги ҳам мақсади – ҳеч қандай ислоҳот қилмаслиги аввалдан маълум бўлган диктаторни йиқитиш. Энди Башар Асаднинг куни тезда битишини кутиш керак, холос.