20 May 2011
05:30 -
Ўзбекистон Рўғун ГЭСи бўйича Олмаотада ўтказилаётган маслаҳатлашувларга қатнашмаяпти
Қирғизларнинг CA-News агентлиги “Озодлик” радиосининг тожик хизматига асосланиб хабар беришича, шу кунларда Олмаота шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта Рўғун ГЭСининг қурилиши бўйича шу минтақа мамлакатлари вакилларининг масҳатлашуви бўлмоқда. Бу қурилишга қарши чиқаётган Ўзбекистон эса, бу тадбирга қатнашишни рад этган.
Бундай қадам, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон тарафи Рўғун ГЭСига нима учун қарши чиқаётганини намойиш қилувчи ишончли факт ёки аргументларга эга эмаслигининг кўрсатгичидир. Ўзбекистон режими тинч мухолифатга нисбатан муштумзўрлик қилишга уста бўлса ҳам, халқаро саҳнадаги муаммоларни дипломатик йўллар билан ҳал қилишда ўта ожизлигини яна бир марта намойиш қилмоқда, дейди мухбиримиз.