09 November 2006
04:00 -
19:30 - Европа Иттифоқи Вазирлар Кенгаши биноси олдида бирликчиларнинг пикети 18:30 - Сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш ва конститцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидa қонун лойиҳаси 17:00 - Бишкекдан хабар: Ва ниҳоят

19:30 - Европа Иттифоқи Вазирлар Кенгаши биноси олдида бирликчиларнинг пикети
Бугун Брюсселда, маҳаллий вақт билан 11-14 орасида, бу ерда Европарламент депутутлари билан учрашувга келган “Бирлик” Партияси фаоллари Пўлат Охун, Исмоил Дадажон ва Рафиқжон Ғани Европа Иттифоқи Вазирлар Кенгаши (Европа Иттифоқи ҳукуматининг раҳбарияти ролини ўйновчи орган) биноси олдида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон музокараларида демократик принциплардан чекинмаслик талаби билан пикет ўтказдилар. Пикетчиларнинг қўлларида инглиз тилида ёзилган EUROPE! SUPPORT DEMOCRATS OF UZBEKISTAN! (Европа! Ўзбек демократларини қўлла!), NEW PACT WITH UZBEKISTAN IN EXCHANGE FOR DEMOCRATIZATION! (Ўзбекистон билан янги шартнома демократиялаштириш ҳисобига бўлсин!), DEMOCRATIC EUROPE CAN NOT FORGET HUMAN RIGHTS IN UZBEKISTAN! (Демократик Европа Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласига кўз юмолмайди!) плакатлари бор эди.
Европа Кенгашининг Ўзбекистон билан музокараларда иштирок этган маъсул вакили пикетчилар олдига чиқиб қисқа суҳбат қилди ва “Бирлик” Партиясининг 6 ноябрь куни чиқарилан Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига бағишланган Баёнотини қабул қилиб олди, аввалдан келишилган ҳолда ўзбек мухолифатчилари билан учрашувга тайёр эканлигини билдирди.
“Бирлик” фаоллари бугун Европа Иттифақи расмийлари билан учрашувларини давом эттирадилар.
18:30 - Сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш ва конститцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидa қонун лойиҳаси
Кеча Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси президент Каримов тарафидан киритилган "Дaвлaт бoшқaрувини янгилaш вa янaдa дeмoкрaтлaштириш ҳaмдa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишдa сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш тўғрисидa"ги Кoнституциявий қoнун вa "Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституциясининг aйрим мoддaлaригa (89-мoддaсигa, 93-мoддaсининг 15-бaндигa, 102-мoддaсининг иккинчи қисмигa) тузaтишлaр киритиш тўғрисидa"ги қoнун лoйиҳасини маълумот учун қабул қилгани бугун эълон қилинди.
Бу лойиҳалар Қoнунчилик пaлaтaсида кўриб чиқилади. Улар қабул қилингач, Сенат тарфидан тасдиқланиши ва президент уларни имзолаши керак.
Каримов мамлакат конституциясига қуйидаги ўзгаришларни киритишни таклиф қилган:
1) 89-мoддa қуйидaги тaҳрирдa бaён eтилсин:
"89-мoддa. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг Прeзидeнти дaвлaт бoшлиғидир вa дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaрининг кeлишилгaн ҳoлдa фaoлият юритишини ҳaмдa ҳaмкoрлигини тaъминлaйди";
2) 93-мoддaнинг 15-бaнди қуйидaги тaҳрирдa бaён eтилсин:
"15) вилoятлaр ҳoкимлaрини ҳaмдa Тoшкeнт шaҳaр ҳoкимини қoнунгa мувoфиқ тaйинлaйди вa лaвoзимидaн oзoд eтaди. Кoнституцияни, қoнунлaрни бузгaн ёки ўз шaъни вa қaдр-қиммaтигa дoғ туширaдигaн xaтти-ҳaрaкaт сoдир eтгaн тумaн вa шaҳaр ҳoкимлaрини Прeзидeнт ўз қaрoри билaн лaвoзимидaн oзoд eтишгa ҳaқли";
3) 102-мoддaнинг иккинчи қисми қуйидaги тaҳрирдa бaён eтилсин:
"Вилoят вa Тoшкeнт шaҳaр ҳoкими Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти тoмoнидaн қoнунгa мувoфиқ тaйинлaнaди вa лaвoзимидaн oзoд қилинaди".
Энди “Дaвлaт бoшқaрувини янгилaш вa янaдa дeмoкрaтлaштириш ҳaмдa мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишдa сиёсий пaртиялaрнинг рoлини кучaйтириш тўғрисидa” деб номланган қонун лойиҳасига келсак. Унга бир кўз ташлашнинг ўзиёқ шуни кўрсатадики, бу навбатдаги сўз ўйинларидан бошқа нарса эмас.
Унда Қoнунчилик пaлaтaсининг раҳбар органларини сайлаш, мамлакат Бош вазирини тайинлаш ва ишдан олиш ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини тайинлаш ва ишдан олишда партия фракцияларнинг ролини белгиловчи моддалар бор. Ўзбекистонда ҳақиқий партияларнинг ўзи бўлмагани сабабли бу қонуннинг бугунга вазиятга таъсир этадиган ҳеч бир жойи йўқ.
Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар ва партиялага оид қонун 2008 йилнинг 1 январидан кучга кириши ҳам лойиҳада айтиб ўтилган.
17:00 - Бишкекдан хабар: Ва ниҳоят митинглар тугади!
Қирғизистон пойтахтидан Акбарали Орипов ниҳоят митинглар тугагани хусусида хабар берди. Кеча кечаси мамлакат парламенти президентнинг ваколатларини қисқартириб, парламентнинег ваколатларини кенгайтирувчи янги конституцияни қабул қилгач, бугун эрталаб Қурмонбек Боқиев уни имзолади.
Оқ ўй олдидаги митингчилар дарҳол тарқалиб кетишди. Аммо Олатоғ майдонида бир неча минг одам тушдан кейин ҳам тарқалмади, у ерда ғалабани нишонловчи концерт бўлди. Мухолифатчилар халқ ҳали тўлиқ ғалабага эришиб бўлмаганини айтишмоқда. Лекин палаткалар йиғиштириб бўлинди, концертда шаҳар марказида транспорт қатнови бошлангани эълон ҳам қилинди.
Нима бўлса ҳам қирғиз халқи етуклигини кўрсатди, мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги қарама-қаршилик демократик йўллар билан компромис шаклда ҳал қилинди. Марказий Осиёда, энг камида унинг бир мамлакатида, демократия институтлари ишлашга бошлади.
Би биз ўзбеклар учун ҳам катта дарс бўлиши керак. Ҳозиргина Ўзбекистон президенти Каримов мамлакат парламентига сиёсий партияларга катта имконятлар берувчи қонун лойиҳасини киритгани эълон қилинди. Агар бу навбатдаги ўйин бўлмаса, балки Ўзбекистонда ҳам Қирғизистоннинг таъсири ва Европа Иттифоқи билан бўлаётган музокаралар натижасида сиёсий ўзгаришлар бошланар, деб хулоса қилади “Бирлик” фаоли Акбарали Орипов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения