08 November 2006
04:00 -
23:00 - “Бирлик” фаоллари Брюсселда расмий учрашувларини бошладилар - Президент Буш кечаги сайловдаги муваффақиятсизлик учун маъсулиятни ўзига олди 19:00 - Клуб «Молодых эзгуликовцев»: Урожай хлопка 2006 года. Детям – шишки, чиновникам – деньг
23:00 - “Бирлик” фаоллари Брюсселда расмий учрашувларини бошладилар

Бугун “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосарлари Пўлат Охун ва Исмол Дадажон ҳамда партия фаоли Рафиқжон Ғани Европарламентда учрашувлар ўтказишга бошладилар. Бугун улар парламентнинг 3 аъзоси билан алоҳида алоҳида кўришдилар.

Улар билан биринчи бўлиб Европарламентнинг Литвалик депутати Гинтерес Дидзиокас суҳбатлашди. Жаноб Дидзиокас парламентнинг Халқаро алоқалар комитети ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Монголия комиссияининг аъзосидир. Шу сабабли у билан учрашув икки томон учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлганини гаприш ортиқча. “Бирлик”фаоллари унга Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол ҳақида тафсилотли маълумот бердилар ва Европа Иттифоқи – Ўзбекистон алоқаларини нормаллаштириш учун қилинаётган уринишларни қўллаб қувватлаган ҳолда, Ўзбекистондан демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича талабларнии кучайтириш тарафдори эканликларини билдирдилар, “Бирлик”нинг шу масала бўйича 6 ноябрда кабул қилинган Баёнотини топширдилар.

Айни шаклдаги суҳбат Литвалик бошқа депутат, Халқаро алоқалар комитети аъзоси Юстас Палецскис билан бўлди.

Сўнгра “Бирлик”чиларни Европарламентнинг Швециялик депутати Ингер Фегелсторм қабул қилди. Ингер хоним ҳам Халқаро алоқалар комитетининг аъзоси бўлиб, бу комитетда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар бўйича маъсулдир. Шу сабабли у Ўзбекистондаги вазиятга оид маълумотлар ўзи учун фойдали эканлиги алоҳида таъкидлади ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун инсон ҳуқуқлари масаласини ҳеч қачон қурбон қилмаслигини урғулади.

Европарламент аъзолари ўзлари учун бу учрашувларнинг жуда фойдали бўлганини айтиш билан бирга, бу каби учрашувларни доимий шаклда ўтказиб бориш кераклигини таъкидладилар. Улардан олинган маълумотлар “Бирлик” фаоллари учун ҳам фойдали бўлди. Мухолифатчилар яна кимлар билан учрашиш, масалаларни қайси шаклда қўйиш кераклиги хусусида яхши тажриба орттирдилар.

Эртага “Бирлик”чилар яна бир қатор Европарламент аъзолари ва Еврокомиссия ходимлари билан учрашишни режалаштирганлар.

Президент Буш кечаги сайловдаги муваффақиятсизлик учун маъсулиятни ўзига олди

Кеча АҚШда ўтказилган сайловларда Вакиллар палатасининг ҳаммаси аъзолари (435 киши) ва Сенатнинг 33 аъзоси қайта сайланди. Бу кунгача Сенатда ҳам Вакиллар палатасида ҳам республикачилар кўпчиликни ташкил қиларди. Аммо, бугун аҳвол ўзгарди. Баъзи сайлов округларида ҳалигача ниҳоий натижалар эълон қилинмаган бўлса ҳам, ҳозирданоқ Вакиллар палатасида демократлар 230 га яқин жой олганлари, Сенатда эса шу дақиқагача иккала партия 49 тадан жой олгани маълум бўлди.

Шу муносабат билан бугун матбуот конференцияси ўтказган президент Буш бундай мағлубият учун ўзи ҳам маъсул эканлигини айтди ва демократлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди. Ҳамкорлик учун биринчи сигнал сифатида, демократлар тарафидан охирги йилларда қаттиқ танқид қилинаётган Мудофаа вазири Дональд Рамсфельд истеъфога чиқарилажагини очиқлади.

- Шуни алоҳида айтиш керакки, - дейди бу сайловларнинг натижаси хусусида “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат, - АҚШдаги иккапартиялик сиёсий рақобатни амалга оширувчи яхши механизмдир. Бу икки партия ўртасида жиддий ғоявий фарқлар бўлмагани сабабли, Конгрессда тарафдарнинг кучи ўзгарган бўлса ҳам, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатда жиддий ўзгаришлар бўлмаслигини, бугун олиб борилаётган сиёсат бироз коррекция қилинишини кутиш керак.

19:00 - Клуб «Молодых эзгуликовцев»: Урожай хлопка 2006 года. Детям – шишки, чиновникам – деньги

08.11.2006г.

Закончился безрадостный хлопкоуборочный сезон. В урожайном 2006 году школьников заставили собирать хлопок всего два месяца. За это время они подверглись немалым испытаниям.

Многие дети спали в грязных помещениях с гнилым полом, где водятся крысы и другие грызуны. Приходилось пить сточную дренажную воду. Горячая пища для детей кое-где готовилась в грязных казанах, с нарушением санитарно-гигиенических норм. Ее не всегда хватало всем сборщикам. Некоторые из них подхватили инфекционные болезни, попали в больницу.

Дневная норма сбора хлопка для учеников – 50 кг, что не по силам каждому. За невыполнение нормы наказывали. Порой детей отчисляли из школы, колледжа, вуза, что является грубейшим нарушением законодательства. Старшекурсники финансового колледжа города Гулистан заставляли младших работать на себя, непослушных избивали. Некоторые дети сбежали с хлопка.

Расстояние между временной ночлежкой и хлопковым полем порой доходило до 5 км. Ребята ходили туда и возвращались обратно пешком затемно, уставшие, злые. Случались драки между местными ребятами и учениками школ, колледжей в основном из-за приставания первых к приезжим девчатам. Несколько учителей присматривать за ними не успевали. Ввиду изложенных причин некоторые родители вывезли своих детей со сбора хлопка, зная о возможном их отчислении из учебного заведения.

19.09.2006 в хокимияте Сырдарьинской области провели расширенное совещание с участием работников прокуратуры, милиции, директоров школ и колледжей, председателей махаллинских комитетов. Руководители области потребовали от подвластных принять строгие меры наказания в отношении сбежавших с хлопка. После этого учителя ходили по домам в поисках «дезертиров, а сотрудники милиции и налоговой инспекции обрушились на мелких торговцев, разложивших свой товар вдоль магистральных дорог. Плодоовощной рынок г.Гулистан на сутки был закрыт, центр города опустел. Люди боялись выйти из дома, а стучавшимся в двери – не отвечали.

Желающие могли откупиться от сбора хлопка за 100 00 сум и спокойно продавать свой товар. Несговорчивых наказывали за «саботаж» политической кампании, топтали и портили их товар. Некоторые беззащитные были вовлечены к различным обвинениям и увезены в оперативные пункты милиции.

План сдачи зерна в Сырдарьинской области также был «выполнен» по обыкновению – оригинально. Заставили каждого работника бюджетной сферы «добровольно отдать» 5000 сум «на выполнение плана», которые ушли в карманы больших начальников. Делалось это среди бела дня, открыто, наголо, бросая вызов законопослушным гражданам.

Во всех противозаконных делах активное участие принимали работники прокуратуры.
В принципе, фермеры, крестьяне выступают против привлечения детей и горожан на сбор хлопка, ибо с этим делом способны справиться сами. Но им не дают ни наличных денег, ни справедливой оплаты за выращенной хлопок.

Хлопковая кампания быстро обогащает только коррумпированных чиновников. Детям и крестьянам за тяжелый подневольный труд достаются гроши, которых не хватает даже на хлеб.

Мониторинг проведен активистами Клуба «Молодых эзгуликцев» при содействии Сырдарьинского областной организации «Эзгулик» из профессионально-технического колледжа Мирзаабадского района, поселка Улугабад Гулистанского района, финансового колледжа г.Гулистан, железнодорожного колледжа г.Хаваста, ширкатного хозяйства имени Амира Тимура Сайхунабадского района и ряда общеобразовательных школ Сырдарьинской области. При необходимости данная информация может быть дополнена подтверждающими фактами и документами.

18:30 - Ёдгор Турлибеков аппелация суди яширинча ўтказилди

Кеча, 7 ноябрь тушдан сўнг жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди судьяси Ориф Умаров раислигидаги ҳайъат таниқли ҳуқуқ химоячиси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибековнинг ишини аппелация тартибида кўриб чиққан. Ва, суднинг дастлабки ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган. Ёдгор аканинг турмуш ўртоғи Хурсандой опа ва ишончли вакил Самад Муроднинг таъкидлашича, суд мажлиси ҳақида ҳеч кимга хабар қилинмаган. Ҳатто Ёдгор аканинг бу ҳақда хабардаор эканлигига ҳам шубҳа бор.

Судья Ориф Умаров мазкур ҳолни у кишининг яқинларини тополмагани, аппелацияга берилган муддатнинг битиб қолгани билан изоҳлаган. Ориф Умаров Самад Мурод ва Хурсандой опани душанба куни вилояти суди раиси ҳузурига олиб кириш ва суд Ажримидан нусха беришни ваъда қилган. Ёдгор аканинг ўзи эса ҳалиям Бухородаги ҳибсхонада сақланмоқда.

18:00 - Ўзбекистон коррупциялашган давлатлар рўйхатида олдинги сафларда

Хитойнинг Хэбэй провинциясида дунёнинг 137 мамлакати ва 12 халқаро ташкилотдан келган вакиллар иштирокида антикоррупцион органларнинг халқаро ассоциациясини тузишга киришилди. Йиғилишда Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Равшан Муҳитдинов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳайъати ҳам бор. Коррупция бўйича Transparency International ташкилоти эълон қилган рўйхатнинг бош сафларида турган Ўзбекистон учун бундай анжуманларда қатнашишнинг натижаси қандай бўлишини тахмин қилиш қийин дейди мухбиримиз.

Тошкент телефонлари 7 рақамга ўтди, аммо сифат нима бўлади

6 ноябрдан эътиборан Тошкентдаги олти рақамли оддий аналог телефонлар етти рақамли электрон тизимга ўтди. Эндиликда мазкур телефонларнинг олдига 2 рақами қўшилади. Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идораси маълумотига кўра, мазкур замонавий амалиётдан сўнг шаҳардаги алоқа хизмати тубдан яхшиланиб, рақамларга тушолмаслик, сифатнинг пастлигига барҳам берилади. Бироқ аналог телефонлардан фарқли ўлароқ мазкур тизимда нархлар қимматлаштирилиб, лимитлар жорий этилади.

Аммо, дейди мухбиримиз, пойтахт аҳолиси бу тизимдан кўпам қувонмаса бўлади. Сабаби, мазкур технологиялар Хитой ва бошқа Осиё давлатларининг истеъмолдан чиққан технологиялари бўлиб, баъзи амалдорларнинг шахсий манфаатлари эвазига келтирилган. Тошкент шаҳар телефон тармоқлари идорасининг собиқ раҳбари Саидакбар Ағзамовга кўра, идора ва соха мутахассисларининг бу борадаги таклифлари мутлақо бошқача бўлган. Яъни, улар тизимга илғор мамлакатларнинг технологияларини жалб этиш, телефон кабелларини янгилашни таклиф қилишган. Бироқ бу таклифлар шунчаки эътиборсиз қолдирилган.

17:30 - Қирғизистонда вазият Бақиевнинг фойдасига нормаллашаётганга ўхшайди

Мухолифат парламент ичидаги қарама-қаршиликни бартараф қилиб, Таъсис мажлиси тузиш фикридан қайтгач, Бишкекда вазият юмшай бошлади, деб хабар берди Акбарали Орипов. Эртага парламентда конституцияга киритиладиган ўзгаришларнинг муҳокамаси бошланади.

Бу бурилишни ўзининг ғалабаси деб билган Боқиев тарафдорларининг қайта ҳужумга ўтиш ниятлари йўқ эмас. Улар бугун парламентни тарқатиш талабларини олға суришга бошладилар. Уларнинг сафлари ортганча, мухолифатники эса озайганга ўхшамоқда. Бугун ҳам бу икки гуруҳ орасида бир-бирларига нарса отиш кузатилди, лекин милиция уларни яна ажратиб қўйди.

Боқиев ва Кулов парламентда Таъсис мажлиси тузиш ташаббусчилари таъқиб қилинмаслигини гапиришмоқда, аммо бу масала барибир кун тартибига келса керак. Чунки бундай антиконституцион қадамга кўз юмиш Қирғизистоннинг келажагига таҳдид солган бўларди. Буни яхши тушунган мухолифатчилар учун ҳаёт-мамот кураши бошланди дейиш мумкин.

17:00 - Клуб «Молодых эзгуликовцев»: рост уровня преступности и самоубийств среди молодежи вызывает тревогу

7 ноября 2006 г.

Согласно служебной информации Управления внутренних дел Сырдарьинской области №7-377 от 18.07.2006 г., в первом полугодие на учет в комиссии по делам несовершеннолетних правонарушителей поставлено 472 проблемных подростка, из них 334 – ученики школ.

Преступления совершили 25 несовершеннолетних, из них 10 ученики. 7 – уличены в воровстве; 2 –нанесли жертвам тяжкие телесные повреждения; 1 – беспризорник. Уголовное дело возбуждено в отношении трех задержанных.

В первом полугодии численность посягавшихся на самоубийство возросла, по сравнению с аналогичным периодом прошлого года, на 13 человек. В том числе в г.Гулистан – на 1 человека, в г.Янгиер – на 1, в Гулистанском районе – на 1, Сырдарьинском районе – на 4, Ак-алтынском районе – на 2, Сайхунабадском районе – на 2, Хавастском районе – 2 человека.

11.03.2006 г. повесилась на дереве Когдагарова Насиба, ученица 8 класса школы №30 Сырдарьинского района, 25.04.2006 г. повесился в скотном дворе Шодмонов Хусан, ученик 9 класса №8 Хавастского района.

Самоубийство и посягательство на самоубийство растет в основном среди школьников.
Причины – в плохом нравственном воспитании детей.
Так отчитывается перед своим руководством областное Управление внутренних дел.

По мнению членов Клуба «молодых эзгуликовцев» Сырдарьинской области, к трагическим случаям приводят следующие обстоятельства: тяжелое социальное положение большинства местных жителей, унижение, оскорбление детей из бедных семей сверстниками и учителями; нехватка квалифицированных преподавателей, принуждение детей выполнять тяжелую физическую работу и т.д. Например, детей принуждают выполнять тяжелую сельскохозяйственную работу в весенний и осенний период с отрывом от учебы в школе.

Некоторые умудряются увильнуть от принудиловки. Минимальная ставка взятки для ученика – 30 000 сум, учащегося колледжа – 60 000 сум, студента – 100 000 сум и более. Взятка за медицинскую справку от врачебной комиссии обходится дополнительно от 30 000 до 60 000 сум.

16:00 - Улуғбек Ҳайдаров озодликда

Бугун Улуғбек Ҳайдаров озод қилинди ва дарҳол ота-онасини зиёрат қилиш учун Андижонга жўнаб кетди.

10:00 - Қирғизистон ўз муаммоларини тинч йўл билан ҳал қилмоқда

Кечаги хабарларимизда қирғизлар ички муаммоларини тинч йўл билан ҳал қилишларига умид билдиргандик, дейди “Бирлик” Партиясининг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбарали Орипов. Бугун Бишкекда мухолифат ва ҳукумат компромис қилишга рози бўлдилар. Президент Боқиев конституцияга президент ваколатларини қисқартирувчи моддалар киритишга, мухолифатчилар эса митингларни тўхтатишга келишдилар.

Агар шу келишув асосида Қирғизистондаги кризис ҳал қилинса, бу воқеа бутун Марказий Осиёда барқарорлик ўрнатилиши йўлида катта қадам бўлиши ва қўшни мамлакатларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

2:00 - “Бирлик”чилар Брюсселда

Германиянинг Кельн шаҳрида Боймирза Ҳайитнинг жанозасига қатнашган “Бирлк” фаоллари Пўлат Охун, Исмоил Дадажон ва Рафиқжон Ғани кеча кечқурун Бельгия пойтахти Брюсселга келдилар. Улар бу ерда 3-4 кун қолиб, Европа Иттифоқининг парламенти ва ҳукуматида (Еврокомиссияда) учрашувлар ўтказиб, “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон” муносабатларини нормаллаштиришга оид масалаларни гаплашадилар.

“Бирлик”нинг мақсади, унингг бу хусусдаги баёнотидан ҳам маълум бўлгани каби, Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ҳукуматига таъсир ўтказиб, мамлакатимизда демократик жараёнларни жадаллаштириш ишига ҳисса қўшишни талаб этишдир.

Партия раиси Абдураҳим Пўлат Брюсселга етиб келган сафдошлари билан телефон орқали гаплашиб, қилиниши керак бўлган ишларни маслаҳатлашди. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати Ғарб дунёси билан алоқаларни яхшилашга муҳтож. Шу сабабли, демократия тарафига баъзи қадамлар қилишга мажбурдир. Бугун “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг аъзоси Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқариш ҳақида суд тарафидан чиқарилган қарорни ҳам шу маънода қабул қилиш керак. Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқи билан музокаралар арафасида Брюсселгача етиб келган “Бирлик”чиларнинг “тилини қисиш” учун шундай ҳаракатлар қилаётганига ҳеч шубҳа йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону