25 August 2004
03:00 - 23:30 - «Бирлик» Партияси расман бир ёшда - Фаргонанинг Риштон туманида мухолифатчиларнинг тренинги 23:00 - Оксаройда яна болалар спортига багишланган мажлис 18:00 - Ўзбекистон Олий судида хукм ўкилди
23:30 - «Бирлик» Партияси расман бир ёшда

Бундан роса бир йил аввал шу куни «Бирлик» халк харакати расман «Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантирилган эди. Шуни эслатиб ўтиш лозим, Партия ўзини «Бирлик» халк харакатининг давомчиси деб хисоблайди ва тугилиш куни сифатида «Бирлик» халк харакати Ташаббус гурухи тузилган 1988 йил 11 ноябрни тан олади.

Хамма «Бирлик»чиларни ташкилотни партияга айланиш кунининг бир йиллиги билан табриклаймиз.

Фаргонанинг Риштон туманида мухолифатчиларнинг тренинги

Бугун Риштон шахрида Ўзбекистон мухолифатчилари ва хукук химоячиларининг «Давра кенгаши» бу йил бўладиган сайловлар тайёрланиш бўйича тренинг ўтказди. Унинг максади - мустакил номзодларни рўйхатдан ўтказиш йўлларини сайлов кампанияси эълон килингандан кейин тузиладиган ташаббус гурухларининг аъзоларига ўргатиш. Тренингда Риштонлик махалла фукоролари йигини раислари, мактаб ўкитувчилари, мухолиф партиялар аъзолари ва ташаббус гурухи тузиб мустакил номзод кўрсатмокчи бўлган фаоллар иштирок этди. Тренингни Давра Кенгаши кординатори Хамдам Сулаймонов («Бирлик» Партияси) ва Мухамаджон Халиловлар («Эрк» партияси) ўтказишди. Тренинг катнашчиларига сайловлар тўгрисидаги конунлар асосида тайёрланган «Ташаббус гурухи аъзолари учун кўлланма» таркатилди.

23:00 - Оксаройда яна болалар спортига багишланган мажлис

Бугун (25 август) Президент Оксаройида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси Хомийлик кенгашининг мажлиси бўлди. Уни бошкарган Ислом Каримов давлат ва жамоат арбоблари, хукумат аъзоларига болалар спортини ривожлантириш борасида кимматли маслахатлар берди. Болалар спортини ривожлантириш хакидаги Фармон кабул килингандан бери бажарилган ишлар мухокама этилди, килиниши лозим режалар тахлил килинди. Табиийки, мамлакат оммавий ахборот воситалари ташаббускор, эзгу ишларнинг бошида турадиган Президентни олкишламокда, дейди мухбиримиз.

18:00 - Ўзбекистон Олий судида хукм ўкилди

Ўзбекистон Олий Судида 29–30 март ва 1 апрель кунлари Тошкент шахри ва Бухоро вилоятида терроризм ва кўпорувчилик харакатларини содир этганликда айбланган 15 нафар шахсга нисбатан кеча, 24 августда хукм ўкилди. «...судланувчиларга жазо чоралари белгилашда, - дейилади бугун эълон килинган шу хакдаги ЎзА ахборотида, - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят конунчилигида мустахкамлаб кўйилган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига асосланилди». Бунда, мазкур ахборотга кўра, «судланувчиларнинг килмишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тергов органларига сидкидилдан кўрсатган ёрдамлари» эътиборга олинган.

Шундай килиб, Олий Суднинг жиноий ишлар судлов хайъати (номлар тартиби ва ёзилиши ЎзА ахбороти бўйича берилди) Ф.Юсуповни 18 йил, Ф.Казакбаевни 18 йил, М.Мирзакуловни 14 йил, Н.Курбаналиевни 14 йил, Р.Юсуповни 15 йил-у 6 ой, А.Зулпикаровни 16 йил, К.Сохоталиевни 11 йил, Ж.Нигмановни 15 йил-у 6 ой, Ё.Умаровни 15 йил-у 6 ой, Х.Ишматовни 16 йил, Ў.Хамроевни 15 йил-у 6 ой, Е.Аслановни 14 йил, К.Тўйчиевни 14 йил, К.Каюмовани 10 йил, И.Тошпўлатовани 6 йил муддатга озодликдан махрум этди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону